15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 219

Халқ таълими вазирлиги томонидан сайёр қабул ўтказилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг  10 декабрь санасидан 2021 йил 8 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида ҳам сайёр қабуллар кунларини ўтказиш режалаштирилган. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган режавий жадвалга мувофиқ Вазирлик ҳамда туман Халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

11 декабрь санасида туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методика Маркази директори ўринбосари Айбек Давлетбоев, туман Халқ таълими бўлими мудири  Раҳматилла Матқурбонов, Халқ таълими бўлими бош ҳуқуқ-маслаҳатчиси Нилуфар Жуманиёзова, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат нозири Баҳодир Казаков ҳамда шўъба раҳбарлари иштирок этдилар.

Сайёр қабул жараёнида туманимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўзлари меҳнат қилаётган таълим муассасалари фаолиятига доир муаммолар, юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, Эргаш Ниятбоев тумандаги 65-сонли умумтаълим мактабида синфхоналари етишмаслиги, шу билан бирга мактаб биноси таъмирталаб аҳволдалиги, спорт зали йўқлиги учун қиш ойларида жисмоний тарбия фанини ўтишда қийинчиликлар юзага  келиши, мактаб учун қўшимча бино ва спорт зали қуриш зарурлиги ҳақида ўз таклифини билдирди.

Шунингдек, 78-сонли мактабдан Фарҳод Авезов, 27-сонли мактабдан Шуҳрат Сапарбоевлар ҳам таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар юзасидан ўз таклифларини ўртага ташладилар.

Туманимиздаги 14-сонли умумтаълим мактаби биноси 1970 йилда қурилган бўлиб, айни пайтда мактабнинг микроҳудуди анча  кенгайиб, ўқувчилар сони кескин ошган. Натижада мазкур мактаб бугунги талаблар даражасига жавоб бермайди. Синфхоналар етишмайди, спорт зали, ошхона, кимё, физика фанлари хоналари ва лаборатория учун қўшимча бино зарур. Бу ҳақдаги Есенбой Ешимбетовнинг мурожаати масъуллари эътиборига ҳавола этилди.

Сайёр қабул иштирокчиларидан 55-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Баҳодир Пирниязов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи, дунё динлари тарихи фанлари бўйича дарс юкламаларини ярим соатдан 1 соатга етказиш, Баҳодир Ўтабоев  география фани бўйича фанлар олимпиадасини 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ҳам ўтказиш, Ҳусниддин Сапарбоев 28-сонли мактаб биносини жорий таъмирлаш бўйича таклифларини билдиришди.

Шунингдек, Хуршида Ўтамуродова, Исматулла Қурбонбоев, Фозилбек Исмоиловларнинг ўз касбий фаолиятлари бўйича шахсий мурожаатлари ҳам қабул қилиниб, барча билдирилган таклифлар ва мурожаатларга масъуллар томонидан атрофлича тушунтиришлар ҳамда тавсиялар берилди. Шу билан бирга, сайёр қабул жараёнида мурожаатлар ва таклифлар онлайн равишда туман Халқ таълими бўлимининг мутахассиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг интернетдаги манзилига жойлаштириб борилди. Келгусида ушбу таклиф ва мурожаатлар вазирлик масъуллари томонидан жойларга чиқиб ўрганилиши ҳамда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши қайд этилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабул таълим-тарбия тизимини замон талаблари даражасида ривожлантириш, соҳага  доир муаммоларни тизимли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019