12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:30
Иқтисодиёт 👁 336

КУЮК КЎПИР ОВУЛИДА АВТОМОБИЛЛАРГА МЕТАН ГАЗ ҚУЙИШ ШОҲОБЧАСИ ИШ БОШЛАДИ

КУЮК КЎПИР ОВУЛИДА АВТОМОБИЛЛАРГА МЕТАН ГАЗ ҚУЙИШ ШОҲОБЧАСИ ИШ БОШЛАДИ

“Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрда қабул қилган қарори автотранспорт воситаларини экологик хавфсиз ёқилғи тури билан таъминлаш, уларда сиқилган табиий газ баллонларининг хавфсиз ишлатилишига эришиш  борасида муҳим қадам бўлаётир.

Қарорга  мувофиқ, хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилган ҳолда қурилган автотранспортларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари сони кўпайди. Бу ўз навбатида автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун жуда яхши қулайлик бўлмоқда.

Куюк кўпир овулида фаолият юритаётган “Бунёдбек-Аминбой” масъулияти чекланган жамиятида 2011 йилда бунёд этилган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида фақат бензин сотилар эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 815-сонли қарорига мувофиқ, 2016 йилдан пропан сиқилган газ қуйиш  шохобчаси қурилиши ҳам бошланиб, 2017 йилда ишга туширилган эди.

Жорий йилнинг 4 декабридан бошлаб, аҳоли эҳтиёжига кўра автотранспорт воситаларига метан сиқилган гази қуйиш шохобчаси ҳам ишга туширилди. Бунинг учун масъулияти чекланган жамият раиси Гулмирза Мамутов “Халқ банки”нинг  туман филиалидан 3 миллиард 850 миллион сўмга тенг  хорижий валютада кредит олди ва ушбу шохобчанинг қурилиш ишларига сарф этди.

Янгидан иш бошлаган шохобчани бунёд этиш учун трубалар Нукус полимер заводидан, асосий  қурилма Хитойдан, колонкалари эса Кореядан келтирилди ва етук  мутахассис қурувчилар қурилиш ишларига жалб этилди. Шохобча учун табиий газ Манғит-1 газ тақсимлаш станциясидан тортиб келинди.

Метан газ қуйиш асбоб-ускуналари хавфсизлик қоидаларига риоя  қилинган ҳолда ўрнатилди ва айни пайтда аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Бу билан “Бунёдбек-Аминбой” масъулияти чекланган жамиятида  янгидан 15 та ишчи ўрин яратилди ва ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлашди. Эндиликда ҳудуд аҳолиси транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш учун бошқа ҳудудларга бориб, овора бўлиб юришига ҳожат қолмади. Шунинг учун ҳам  ушбу объектнинг ишга туширилиши  кўпчилик учун қувонарли бўлди.

Шохобчанинг ишга туширилиши худди байрам тусини олди. Унда иштирок этган  масъуллар янги иш бошлаётган тадбиркорга  муваффақиятлар, халқимизга хизмат кўрсатишда толмас куч-ғайрат тиладилар.

Туманимизнинг қайси бир ҳудудига борманг,  деярли ҳамма хонадонларда турли  русумдаги автомобиллар бор. Бироқ, узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қиладиган машиналарга ёқилғи қуйиш учун соатлаб, баъзан ярим суткалаб навбат кутган вақтларни кўпчилик яхши эслашади. Ҳозирги кунда эса тобора кўпаяётган ёқилғи қуйиш шохобчаларининг автотранспорт ҳайдовчиларига қулай шароитларда тезкор хизмат кўрсатиши натижасида, вақтини  тежашга, сарсонликнинг олдини олишга муваффақ бўлишаяпти.

Қувонарлиси, булар – халқимиз турмуш фаровонлиги ошаётганидан, тадбиркорлик қўллаб-қувватланаётганидан дарак.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026