15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 09:12
Фан ва таълим 👁 302

БОЛАЖОНЛАР КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 28 ЙИЛЛИГИНИ БАЙРАМ ҚИЛДИЛАР

БОЛАЖОНЛАР КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 28 ЙИЛЛИГИНИ БАЙРАМ ҚИЛДИЛАР

Мамлакатимизда байрамлар кўп. Бири-биридан гўзал, бетакрор байрамлар барчага, шу баробарида жажжи болажонларга олам-олам завқ бағишлайди. Шу боис, декабрь ойининг илк кунлариданоқ  туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим ташкилотларида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, адабий-бадиий  мусиқий кечалар бошланиб кетди.

Ана шундай тадбирлардан бири 3-сонли МТТда  ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. “Конституциямиз – бахтимиз Қомуси” деб номланган мазкур маънавий-маърифий тадбирда МТТ тарбияланувчилари, уларнинг ота-оналари ҳам педагог-тарбиячилар иштирок этишди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, тадбирда Конституциямизнинг  халқимиз, айниқса, мурғак болажонлар ҳаётида  тутган ўрни, ундаги ҳар бир модданинг мазмун-моҳиятини мурғак болажонлар онгига сингдириш мақсадида оналик ва болаликни муҳофаза этиш, бахтиёр болалик, уларнинг вояга етиши, ўқиши, яхши шароитларда яшаши, келажаги ҳақидаги давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлигини болажонларнинг ўз оилавий ҳаёти ҳамда яратилган  шарт-шароитлар мисолида тарбиячи-боғча  опалари томонидан тушунтириб берилди.

Ўз навбатида болажонлар ҳам тарбиячи-боғча опалари ёрдамида ёдлаган она Ватанни, ота-онани, дўстлик ва тинчликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқларини ижро этишди. Конституциямизнинг бола ҳуқуқларига оид моддаларини тараннум этувчи  шеърлар ўқишиб, тадбир иштирокчилари бўлган ота-оналарига фахр ва қувонч бағишладилар.

Тадбирда болажонлар томонидан ватанпарварлик, она табиат, дўстлик мавзуларидаги болажонлар солган суратлар ҳам намойиш этилди. Айниқса, миллатлараро тотувликни ўзида мужассам этган болажонларнинг қувноқ рақслари барчага манзур бўлди.

Байрам тадбирида туман Мактабгача таълим ташкилоти бўлими услубчилари Нодира Тожимуродова ҳамда Нафиса Ўрозметовалар иштирок этишиб, болажонларни Конституциямизнинг 28 йиллиги байрами билан табриклашди. Болажонларнинг келажакда билимдон, она Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишларида эзгу тилаклар тилашди.

Байрам тадбирини тайёрлашда тарбиячи-педагоглар Манзура Аллақулова, Саида Аллаберганова, Светлана Ўтабоева, Латофат Жумамуродова, Нодира Ўтабоева, Нафиса Абдуллаева, Саида Искандарова, Ирода Ибодуллаевалар ҳамкорликда иш олиб боришди. Байрамни катта шодиёналик билан, ҳамжиҳатликда нишонлаш мақсадида болажонлар билан биргаликда муассаса залини безатишди. Кичкинтойларнинг ўз қўллари билан ясаган пластилин ўйинчоқлар, ранг-баранг гуллар ва шарлар, эртак қаҳрамонлари акс эттирилган расмлар кўргазмаси ташкил этилгани байрамга янада ўзгача шукуҳ бағишлади.

“Конституциямиз – бахтимиз Қомуси” деб номланган мазкур байрам тадбири якунида бирдамлик, тинчлик ва дўстлик ҳамда ватанпарварликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Болажонлар ота-оналари, тарбиячи-боғча опалари билан биргаликда жўр бўлиб, қўшиқ куйладилар ва рақсга тушдилар.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026