ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ “ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН МАЗМУНИ ТУШУНТИРИЛДИ
Туман Тиббиёт бирлашмасида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш ва бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу йиғилишда Одам савдосига қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари қаторига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам қўшилгани, сабаби хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида зўравонликка, мажбурий меҳнат ва камситишга, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилишга дучор этилган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағларсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши янги таҳрирдаги Қонунда қатъий белгилангани тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, одам савдосида жабрланганларни ишга жойлаштириш тартиби тушунтирилди.
Ундан ташқари, ҳозирги вақтда одам савдосининг жирканч кўринишларидан бири бўлган “чақалоқ савдоси” кейинги пайтларда жойларда кўп содир бўлаётгани, бу оғир жиноятлар қаторига кириши ҳақида ҳам тўхталди. Биринчи навбатда ушбу жиноятнинг олдини олиш мақсадида янги туғилган чақалоқларни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмаган тақдирда туғруқхонадан чиқармаслик, туғиш вақти етган ҳомиладор аёллар муассасага келганидан, унинг яқинларига бола туғилгандан сўнг амалга оширилиши лозим бўлган ҳуқуқий ҳаракатлар тўғрисида кечиктирмасдан тушунтиришлар бериш чораларини кўриш ҳақида ҳам сўз юритилди. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш Миллий комиссиясининг ҳудудлардаги кичик комиссиялари томонидан амалга ошириладиган ҳамкорликдаги ишларнинг 2021 йил учун иш-режасини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳам таъкидланди.
Йигилиш давомида туман Тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли Марказий поликлиникаси Наркология бўлими шифокори Б.Чоршамов, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ш.Ҳамроевлар сўзга чиқиб, ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Йииғилишда шу ҳамда бошқа йўналишдаги саволларига атрофлича жавоблар берилди.
У.Пўлатов, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш гуруҳи ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶