12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Жамият 👁 333

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН, ЛЕКИН ИНТИЛИШЛАРИ ЧЕКСИЗ ИНСОНЛАР

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН, ЛЕКИН ИНТИЛИШЛАРИ ЧЕКСИЗ ИНСОНЛАР

Атрофимизда шундай инсонлар ҳам борки, уларнинг ҳаракатлари, интилишлари, ногирон бўлсалар-да, амалга  ошираётган эзгу ишлари ва ҳаётда эришаётган ютуқларини кўриб, беихтиёр уларни тўрт мучаси соғ инсонлар билан солиштирамиз. Ахир ўзлари соғлом, бардам-бақувват бўлатуриб, қайсидир моддий эҳтиёжини қондириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари идораларига ижтимоий ёрдам сўраб, тинимсиз мурожаат қилувчилар камми? Афсуски, шундайларнинг кўпчилиги  айрим имконияти чекланган инсонларнинг қалбларида кечадиган ҳаётга нисбатан жўшқин туйғуларни идрок эта олмайдилар.

Тақдирини ўз қўллари, сабр-матонати билан яратаётган, эзгу интилишлари билан жамиятда ўз ўрнини топаётган бундай инсонлар кўп.

Айни пайтда Ўзбекистон Ногиронларлар жамияти туман бўлинмасининг 40 нафардан зиёд аъзолари бор. Жамият  аъзоларининг тўлақонли шахс сифатида шаклланишлари, ўз орзу-интилишларини қобилиятларини намоён этишлари учун бўлинма томонидан зарур шарт-шароитлар яратилган.

– Биз турли лойиҳалар, грант танловларида фаол иштирок этиб келамиз, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси раҳбари Нилуфар Холбоева. – Бир неча марта Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грантларини ютиб олдик. Ана шу грант маблағлари асосида жамият аъзолари учун қулай шароитлар яратилишини таъминладик.

Грант маблағлари ҳисобидан имконияти чекланган, билим олишга, касб-ҳунар ўрганишга интилувчан фуқаролар ва ёшлар учун компьютер, ўқув жиҳозлари, зарур ускуналар сотиб олиниб, Н.Холбоева раҳбарлигида “Ўқув-тикув ва тўқиш маркази” ташкил этилди. Марказда имконияти чекланган фуқароларни маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсади-да салкам 1000 га яқин китоб жамғармасига эга маънавият маскани – кутубхона фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, қизларга миллий анъана ва қадриятларимизни  ўзида мужассам этган кўрпа-кўрпача қавиш, безакли ёстиқ жилдларини тикиш, эркак ва аёллар, болалар устки кийим-кечакларини бичиш-тикиш сирлари ўргатилмоқда. Кутубхонада эса имконияти чекланган болажонларга эртаклар, ибратли ҳикоялар ўқиб бериш йўлга қўйилган бўлиб, ўсмир  ёшдаги болалар эртак қаҳрамонларининг суратларини чизишади, қўғирчоқлар ясашади. Эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишларини намойиш этишади.

“Ўқув-тикув ва тўқиш маркази”нинг аъзолари жуда фаол. Улар бу ерда нафақат касб-кор ўрганишади, балки ўз орзуларини амалга ошириш мақсадида тинимсиз ўқиб-изланишади.

Айни пайтда жамият аъзоларидан Р.Гулмирзаев ҚДУнинг 3-босқичида, Ю.Каримова ҳамда Х.Эримметовалар НДПИнинг 2-босқичида таҳсил олишмоқда.

2020-2021 ўқув йилида эса И.Ҳайитбоева ҚДУ талабаси бўлди.

Марказда яратилган шароитлардан унумли фойдаланаётган ёшлар ўзларини имконияти чекланган, деб эмас, балки жамиятнинг онгли, фаол аъзолари деб ҳисоблашлари учун ҳар бир кундан, дақиқалардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Турли байрам саналарида уларнинг давраси янада кенгаяди. Ҳар бир қалбда Ватанга дахлдорлик туйғулари жўш уради, яратувчанлик ҳисси уйғонади.

Дарвоқе, бугунги кунда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда маданий ҳаётида ўз ўрнини топиб, халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирок этишга интилаётган бу инсонларнинг барчаси бизнинг энг яқин ҳамкорларимиз, фарзандларимиз, дўст-у биродаримиздир. Улар ҳаётга жўшқин назар билан боқиб, доимо олдинга интилиб яшовчи азиз элдошларимиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026