PISA ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТ ДАСТУРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Туманимиздаги 30- ва 40-сонли Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактаблари тренер-ўқитувчилари ва туман Халқ таълими бўлимининг таълим сифати мониторинги мутахассислари ҳамкорлигида 16- ва 76-сонли умумтаълим мактаблари фаоллар залида “Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларнинг уларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингга тумандаги 30- ва 40-сонли Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларига бириктирилган барча умумтаълим мактабларидан тайинланган 2 нафардан, жами 186 нафар тренер-ўқитувчилар иштирок қилишди.
Семинар-тренингда таянч мактабларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми ва уларга белгиланган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Иштирокчиларга ушбу вазифаларни амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар бериш билан биргаликда таянч мактаблар тренер-ўқитувчилари томонидан таълим тизимида Халқаро тадқиқотлар доирасидаги топшириқларни амалда қўллаш бўйича кўникмалар шакллантирилди.
Ушбу семинар-тренингда иштирок қилган ҳар бир мактабнинг 2 нафар тренер-ўқитувчилари мактаб раҳбарларига ушбу ишларни амалга оширишда яқиндан ёрдам беради. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишда тренер-ўқитувчилар ўқувчиларнинг 3 та йўналиш, яъни, ўқиш, математика ва табиий-илмий саводхонлик ҳамда креатив фикрлашни ривожлантириш ва баҳолаш йўналишлари бўйича зарур кўникмаларни барча мактабларга етказади.
Семинар-тренинг иштирокчиларда зўр қизиқиш уйғотди.
Р.Холмуродов, Р.Ёқубова, туман ХТБ ТСМ инспектор-методистлари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶