14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Фан ва таълим 👁 302

Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги

Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги

Ҳар йили 36-сонли умумтаълим мактабида  умумтаълим фанлари ойликлари катта таассуротлар билан, жуда қизиқарли ўтади. “Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги” доирасидаги тадбирлар ҳам бир ой давомида мактаб ўқувчилари учун янада қизиқарли дарс-машғулотлар, синфлараро беллашувлар, билимдонлар баҳслари орқали бири-биридан завқли лаҳзаларга бой тарзда ўтди.

Фан ойлиги доирасидаги тадбирлар ва дарс-машғулотларда ўқувчилар инглиз ва рус тилларида диктантлар, иншолар ёзишди. Кроссворд ва тестлар ечишди, хориж ёзувчиларининг асарларини ўқиб, шеърлар ёдлашди. Ҳар доимгидан кўпроқ амалий машқлар бажаришди. Мактабнинг ёш, истеъдодли рассомлари “Золотая осень” мавзусида  пейзаж жанридаги расмларни чизишди. Хорижий тиллар ўқитувчилари Нодира Солиева, Зоҳида Бекмуродова, Раъно Аҳмедова, Насиба Аҳмедова, Муҳаббат Турсунбоева, Хосият Ражабова, Райҳон Ўрозбоева, Замира Отажонова, Дилдор  Холменова, Дилнура Бобониёзова, Шаҳло Искандарова, Моҳирахон Эгамберганова ҳамда Мадинахон Файзуллаевалар  мактабда “Хорижий тиллар фан ойлиги”нинг муваффақиятли ўтишини таъминладилар. Ўқувчиларнинг рус ва инглиз тилларини пухта ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида амалга оширилган барча тадбирларга бош-қош бўлдилар.

Жорий йилнинг 21 ноябрь санасида фан ойлигининг якуний босқичига бағишланган байрамона тадбир ўтказилиб, унда фан ойлиги давомида амалга оширилган барча амалий машғулотлар, очиқ дарслар, турли мавзулардаги кўрик-танловлар, адабий-маърифий ҳамда мусиқий кечалар, семинар-тренинглар умумлаштирилди. Яъни, учта тилда, хорижий тиллар ўқитувчилари томонидан тайёрланган сценарий асосида фан ойлигининг якуний босқичи ўтказилди.

Тадбирни мактабимизнинг энг билимдон ўқувчилари, фанлар олимпиадалари ва билимлар беллашуви танловларининг фаол иштирокчилари Ф.Ҳабиева ўзбек, Ш.Ибодуллаева рус, К.Қўчқорова инглиз тилларида моҳирлик билан бошқаришди. Мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари С.Қутлимуродов ҳамда маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Б.Хўжамуродовлар мактабда “Хорижий тиллар фан ойлиги” муваффақиятли ўтгани билан барчани табрикладилар.

Тадбирни 3-«А» синф ўқувчилари ўзларининг қувноқ рус халқ рақслари билан бошлаб беришди. 1-синф ўқувчиси Н.Янгибоев эса инглиз тилида шеър ўқиди.

Тадбир давомида 11-синф ўқувчиси З.Шарипова буюк рус ёзувчиси М.Горькийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ёддан, эркин ҳикоя қилди. Унинг М.Горький ижоди ва фаолиятини пухта ўрганиб, соф рус тилида, ҳеч бир хатосиз ҳикоя қилганидан барча мамнун бўлди. Шунингдек, 10-синф ўқувчиси А.Жадигерова К.Симоновнинг  “Жди меня” шеърини ниҳоятда таъсирли қилиб ёддан айтиб берди.

Ўқувчи-ёшлардан Д.Раҳимбоева эса Сергей Есениннинг таржимаи ҳолини М.Раҳимбоева эса А.С.Пушкиннинг “Узник” шеърини жуда чиройли ўқиб беришди.

Бундан ташқари, 5-синф ўқувчилари ижросидаги  “Катюша” рақси, 4-синф ўғил болалари талқинидаги ўзбек мумтоз ашуласининг инглиз тилида янграгани барчада фахрланиш туйғусини уйғотди. Кичкинтойлар ижросидаги масхарабозлик ўйинлари, 5-синф ўқувчилари талқинидаги “Дружба”, 6-синф ўқувчилари маҳорат билан ижро этган “Ты морячка – я моряк”, 8-синф ўқувчилари ижросидаги инглизча рақслар, айниқса, 6-синф ўқувчиси Р.Байназаров ижросидаги замонавий рақс, 8-синф қизлари талқинидаги “Selena gomez” инглизча рақс, рассом қизларимиз томонидан ижод этилган куз манзараларини акс эттирувчи расмлар намойиши тадбирга ажойиб, бетакрор файз бағишлади.

Тинчлик, бахт-саодат, эзгуликни, дўстликни ўзида мужассам этиб,  ҳилпираб турган Ўзбекистон байроғи остида ниҳоясига етган “Хорижий тиллар фан ойлиги” доирасидаги тадбирларимизнинг якуний босқичи барчага олам-олам завқ бағишлади. Ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган ихлосини янада ошириб, бу боради билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

Тадбир якунида мактаб директори Қ.Нуримбетов фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширди.

Насиба Аҳмедова, 36-сонли мактабнинг рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019