15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 09:23
Фан ва таълим 👁 316

“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ ОШИРИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ ОШИРИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

Пандемия сабабли ўрнатилгандан карантин юмшатилиб, анъанавий таълим тартибига ўтказилган умумтаълим мактабларида фан ойликларига бағишланган тадбирлар бошлаб юборилди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчиларнинг дарс жараёнида олган билим, кўникмаларини фан ойлиги давомида янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш имконини беради.

Туманимиздаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги” доирасида турли мавзуларда танловлар, очиқ дарслар, синфлараро беллашувлар, семинарлар ўтказилди. 9-синф ўқувчилари орасида ўтказилган “Француз тили билимдони” танловида Севинч Ражабова танловнинг барча йўналишларида ғолиб деб топилди. Ўқув-тарбия жараёнининг сифатини ошириш, хорижий тилларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий услубларни таълим жараёнига татбиқ қилиш, синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминлаш мақсадида турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди. Хусусан, инглиз тили фани ўқитувчиси Жаҳонгир Султонов инглиз тили дарсларида қўлланилаётган замонавий услубларнинг таълим сифатини оширишдаги роли ҳақида семинар-тренинг ўтказди.

Семинар-тренингда хорижий тилларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий таълим услубларининг ўқувчилар билим сифатини оширишдаги муҳим ўрнига алоҳида урғу берилди. Бу услублар ўқувчиларнинг чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини янада орттириши, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариши, мустақил фикр юритишларига ундаши ҳақида фикрлар билдирилди.

“Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги” доирасида мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Гўзал Жуманиёзова 1-3-синф ўқувчилари орасида “Инглиз тилини ўрганамиз” номли тадбир ўтказди. Тадбирда ўқувчилар дарс жараёнида олган билимлари асосида турли мавзуларда чиқишлар қилишди. Диалог, шеърлар, саҳна кўринишлари намойиш этишди. Француз тили фани ўқитувчиси Малика Шомуродова эса “Француз қўшиқлари” мусиқа фестивалини ўтказди. Бунда 5-9-синфлар ўқувчилари, тўгарак аъзолари томонидан француз тилида шеърлар, қўшиқлар, рақслар намойиш этилди.

“Ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирларга мактабнинг барча  қуйи ва юқори синфлар ўқувчилари қамраб олиниб, уларнинг 1-чорак давомида хорижий тилларни қай даражада ўзлаштирганликлари тўлиқ ўз ифодасини топди. Албатта, бунда хорижий тиллар бўйича фан ўқитувчилари томонидан фан ойлиги  доирасида ўтказилган семинар-тренинглар, тажриба-алмашув машғулотлари, синфлараро беллашувлар ҳамда очиқ дарслар, турли мавзудаги танловлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, француз тили ўқитувчиси Малика Шомуродова томонидан ташкиллаштирилган “Француз қўшиқлари” мусиқа фестивали, 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Француз тили билимдони” танлови ҳамда инглиз тили фани ўқитувчиси Жаҳонгир Султонов томонидан ўтказилган семинар-тренинг фан ойлигининг муваффақиятли ўтказилишини таъминлади.

Тадбирда фан ойлигида фаол қатнашган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026