25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 14:46
Жамият 👁 172

ҚУРИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚУРИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Инсоннинг тинч ва хотиржам, эмин-эркин яшаши учун энг муҳим ва қулай шароит унинг хонадонидир. Шу боис, ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта иморат қуради. Албатта, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда биринчи галда техник хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, қурилишда ишлаётганларининг хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудида қад ростлаётган 3 та кўп қаватли турар жой биноси қурилишида фаолият юритаётган «Амударё махсус қурилиш» масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг техник хавфсизлик қоидаларига амал қилиши, электр ускуналаридан фойдаланиши ҳамда биноларда электр, газ пайвандлаш ишларини қай даражада амалга ошираётганлари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида юқори қаватларда таъмирлаш-пардозлаш ишларини олиб бораётган қурувчиларга баланд ҳавозаларга чиқиб ишлаганда ҳимоя камарларидан фойдаланиш, электр ускуналарини пайвандлаш жараёнида у хонадан бу хонага ички электр тармоқларини ўтказишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтиришлар ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, Ойбек номли маҳалла ҳудудида «Қиз кетган махсус қурилиш» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қурувчиларининг амалий ишлари ҳам кўздан кечирилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан «Қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига эътиборли бўлинг!» мавзусида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Унда қурувчиларнинг ҳар куни ишни бошлашдан аввал техник хавфсизлик бўйича йўриқномада белгиланган талаблар юзасидан синовдан ўтиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Айниқса, ички электр пайвандлаш ишларини олиб бораётганда симларнинг очиқ қолиши кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши, электр токидан зарарланиш аксарият ҳолларда инсон ўлимига сабаб бўлиши, ички газ тармоқларини асосий тармоқдан узиб, кейин пайвандлашни бажариш зарурлиги, акс ҳолда ёнғин келиб чиқиши ҳақида кенг тушунтиришлар берилиб, ҳар қандай ҳолатда хавф-хатарнинг олдини олиш бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун энг муҳим тадбир эканлиги амалда кўрсатиб берилди.

Туманимизда ҳар йили бир неча ҳудудларда кўп қаватли уйлар бунёд этилиб, халқимиз ҳаётига кўрк бағишламоқда. Бундай кўркам иморатларни бунёд этаётган қурилиш ташкилотлари ишчи-хизматчилари, шунингдек, ёлланма пудратчи-қурувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, иш жараёнида  техник хавфсизлик қоидаларига амал қилишларига алоҳида эътиборли бўлиш, уларга бу борада зарур йўл-йўриқлар ва тушунчалар бериш кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Б.Аллабергенов, туман ФВБ НТБ бошлиғи, катта лейтенант.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026