СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМГА ЧАЛИНГАН ШАХСЛАР МАЖБУРИЙ ДАВОЛАНИШГА ЮБОРИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасида жамоат тартибини бузаётган, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, ёхуд аҳолининг осойишталигини, соғлигини ва маънавиятини хавф остида қолдираётган сурункали алкоголизмга мубтало бўлган беморлар суд қарорига мувофиқ мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тармоғининг махсус даволаш муассасаларига жўнатилиши кўрсатилган.
Қайд этилган тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга жўнатиш тўғрисидаги масала суд томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Тиббиёт хулосаси мавжуд бўлган ҳолда ички ишлар идоралари ташаббусига кўра ёки бемор оила аъзоларининг, ёхуд қариндошларининг, меҳнат жамоаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг, шунингдек, ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка қарши кураш бўйича туман комиссияларининг аризасига асосан тайёрланадиган ва жўнатиладиган материаллар асосида ҳал этилади.
Жорий йилнинг 13 октябрь санасида Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судида сурункали ичкиликбозликка берилиб кетган 4 нафар шахсга доир иш кўриб чиқилди. Ушбу шахслар доимий равишда оила аъзоларининг, атрофидагиларнинг тинчини бузаётганлиги сабабли тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Сурункали алкоголизм касаллигига чалинган деб топилганлиги сабабли уларни яна соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида мажбурий даволанишга юбориш лозим деган хулосага келиниб, суд якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бу каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқараётган, мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига риоя этмасдан, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаётган фуқароларни тўғри йўлга солиш ва уларни оиласи бағрига қайтариш, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар қаторига қўшилишига амалий ёрдам бериш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз бўлиши лозим.
О.Мауленов, Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶