15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 12:10
Фан ва таълим 👁 269

ТУМАНИМИЗДАГИ МАКТАБЛАРДА PIRLS ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИНИНГ ТАЖРИБА-СИНОВ ЖАРАЁНИ БЎЛИБ ЎТДИ

ТУМАНИМИЗДАГИ МАКТАБЛАРДА PIRLS ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИНИНГ ТАЖРИБА-СИНОВ ЖАРАЁНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда таълим тизимини янада ривожлантириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Республика халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қарор асосида белгиланган PIRLS – бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқот дастурининг тажриба-синов жараёнлари бошлаб юборилди.

Тажриба-синов жараёнлари ўзбек тилида 21-22 октябрь кунлари туманимиздаги 31-,28-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди. Жараённи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази бош мутахассислари Комил Мамаджанов ҳамда Aвазбек Шокировлар олиб бордилар.

Aйтиш керакки, 2021 йилда ўтказиладиган PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 70 га яқин давлатлар қаторида мамлакатимиздаги мактабларнинг 4-синф ўқувчилари ҳам илк маротаба иштирок этади. Келаётган 2021 йил тадқиқотнинг бешинчи даврийлиги бўлиб, ҳар беш йилда ўтказиладиган PIRLS дастури 4-синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмасини халқаро даражада баҳолайди. Ўқувчиларнинг эришган ютуқларини баҳолаш барча ўқувчилардан эмас, балки ушбу қатлам вакиллари сифатида танлаб олинган ўқувчилардан обьектив тестларни ўтказиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ҳаттоки ота-оналардан сўровномалар ўтказилиб, таълим сифатига таъсир этувчи омилларга доир қимматли маълумотлар тўпланади.

PIRLS халқаро тадқиқотининг тажриба-синов жараёнини ташкил этишда туманимиздаги ҳар иккала мактабларда мактаб координаторлари тайинланган бўлиб, улар мактабнинг бошланғич синфлари ўқувчилари ва уларга таълим бераётган ўқитувчилар рўйхатини шакллантирдилар. Танлаб олинган синфлар, ўқувчилар, ўқитувчилар ва назорат шаклларини тўлдиришга кўмаклашдилар. Тест материалларини текшириб, улар айнан тест топшираётган синф ўқувчилари ва ўқитувчиларига тегишли эканини назорат қилиб олдилар ҳамда мактабда барча тест топшираётган ўқувчи ва ўқитувчилар учун етарлича нусхалар мавжудлигини аниқладилар.

Тажриба-синов жараёнини ўтказиш мақсадида ҳар бир танланган мактабдан битта синф танлаб олинди ва ундаги барча ўқувчилар жараёнда иштирок этдилар. Синфлар PIRLS дастури талабларига биноан тасодифий танлаб олинди. Синфларга тест ўтказиш шаклининг бланкаси тақдим этилди. Ҳар бир тест жараёнини ўтказиш учун мактаблардаги тинч, кенг ва ўқувчилар топшириқларни ҳеч қандай ноқулайликларсиз бажара олишга имкон берадиган хоналар танлаб олинди. Умумий жараён учун зарурий тайёргарлик, баҳолаш тестини ўтказиш ва ўқувчи сўровномасини тўлдириши учун 2 ярим - 3 соат вақт ажратилди.

PIRLS халқаро тадқиқот дастурининг тажриба-синов жараёнлари туманимизда самарали ташкил этилиб, муваффақиятли ўтказилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026