БОЛАЛАР – ДАВЛАТИМИЗ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРИДА, АРДОҒИДА
Афсуски, кейинги вақтларда бугунгидай фаровон кунда ҳам ўз бағридан унган болаларини сотаётган, ҳаётига қасд қилаётган оталар, оналар учраб турибди, “ким билиб ўтирибди” деган хаёлда кўчага ташлаб кетаётганлар ҳам бор.
Мамлакатимизда оналик ва болаликка улкан эътибор қаратилаётган, гўдакларнинг соғлом бўлиб улғайиши, интеллектуал салоҳиятли инсонлар бўлиб камолга етиши йўлида чексиз ғамхўрликлар қилинаётган бир вақтда ўзининг ҳаётидаги муаммолари сабаб бундай тубанликка бораётган одамлар қилмишларига яраша одил суд олдида жавоб беришга мажбур бўлишмоқда. Туманимизнинг олис ҳудудларидан бирида истиқомат қилувчи Ботир (исм ўзгартирилди) ҳам жоҳиллиги сабаб суднинг қора курсида ўтирди.
Гап шундаки, у одатдаги кунларнинг бирида ўгай қизини ухлатмоқчи бўлди. Бироқ қизалоқ ҳадеганда ухлайвермай, хархаша қилаверди. Бундан хуноб бўлган Ботир норасидани қўллари билан уриб, тан жароҳати етказди. Бу ҳаракатлари билан у бир эркалашга, “болам” деган илиқ сўзга муҳтож қизалоқнинг соғлиғи бузилишига сабабчи бўлди.
Яқинда бўлиб ўтган Жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Ботирнинг бу қилмиши атрофлича муҳокама этилиб, қонуний ҳукм чиқарилди.
С.ДАВЛЕТМУРОДОВ, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶