ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ЖИНОЯТ ИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Мамлакатимиз ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилик маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари, рейд текширувлари ўтказиб борилмоқда. Шунингдек, қоидабузарликларга нисбатан кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Жиноий судлар томонидан очиқ суд мажлислари ташкил этилмоқда.
6 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида навбатдаги очиқ суд мажлиси ўтказилди. Ушбу суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Дастлабки тергов органи томонидан ушбу фуқаро кечки пайт фуқаро бошқа бир шахс номида бўлган автотранспорт воситасини ҳеч қандай хужжатларсиз, спиртли ичимлик ичиб ҳаракатланганлиги ва қоидаларни бузиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилганлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса жабрланувчиси, яъни асфальт йўлни велосипедда кесиб ўтаётган фуқаро ўзини-ўзи ҳимоя қилишга улгуролмай қолган ва жароҳатланган. Ҳодисани содир қилган айбдор эса ёрдам кўрсатмасдан, унинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдириб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи “оғир” даражадаги тан жароҳатини олган. Шу сабабли ҳуқуқбузарлик содир қилган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланган.
Очиқ суд мажлисида гумон қилинувчи, жабрланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ва фуқаровий даъвогарлар сўзлари эшитилди. Прокурорнинг фикри тингланиб, иш материаллари билан таққослаб, текширилиб чиқилди ва йўл-транспорт ҳодисасига доир мазкур жиноят иши томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилди.
С.Давлетмурадов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶