12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 297

ТЕРИМ СУРЪАТИ ЮҚОРИ, ХИРМОНЛАР БАЛАНД

ТЕРИМ СУРЪАТИ ЮҚОРИ, ХИРМОНЛАР БАЛАНД

Бўз ёп овулида ўз ишининг кўзини биладиган фидойи деҳқонлар кўп. Ерларни баҳорги экишга тайёрлашдан тортиб, то ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар даладан бери келмайдиган фидойилар меҳнати ҳақида қанча гапирсак ҳам камлик қилади. “Тўлқин Норбой” фермер хўжалиги раҳбари Озод Тўрабоев ана шундай фидойилардан.
Эрта баҳорда 78 гектар ерга “Султон” навли эрта пишар пахта навини экилган хўжалик далалари бугун чинакам меҳнат майдонига айланган. Бир текис пишиб-етилган кўсаклар оппоқ чаманзор тусини олган пахтазорларда деҳқонлар таъбири билан айтганда, “ғалвир сувдан кўтарилаётир”. Фермер хўжалигининг қайси даласига борманг, баланд ҳосил хирмонларини кўриб, кўзингиз қувонади. Албатта, далаларда мўл ҳосил етиштиришнинг  ўзи бўлгани йўқ. Хўжаликнинг 78 гектар пахта майдони чигит униб чиқиши билан 67 нафар пудратчига бўлиб берилди. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилгани, айниқса, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ғўзани тунда суғориш ишлари ташкил этилгани, шарбат усулида суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, чилпиш, зараркунандаларга қарши биологик ва кимёвий ишлов беришга алоҳида эътибор қаратилгани ўзининг самарасини берди. Далаларда мўл ҳосил тўпланди. 78 гектар пахта майдонида шартномавий режадаги 182 тонна юқори навли саноат хом ашёси териб олинди.
Йиғим-терим мавсуми тўғри ташкил этилгани боис, овулдаги вақтинчалик ишсиз, пандемия даврида жорий этилган карантин қоидалари туфайли ишга чиқиб кета олмаган овул ёшларидан иборат кўнгилли  ҳашарчилар ҳосилни йиғиб-териб олишда пудратчилар билан мусобақалашиб пахта теришди. Теримчиларга дала бошида тушлик қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, иш ҳақлари ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилиб борилди. Натижа эса кутилганидан зиёда бўлди. фермер хўжалигида шартномавий режа шараф билан бажарилди.
Пахта йиғим-терими билан бирга фермер хўжалигининг 17 гектар ерга экилган кузги буғдойзорида ҳам агротехник тадбирлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Серҳосил, “Антоним” навли буғдой уруғи экилган хўжалик ғаллазорларида кузги зараркунанда ҳашаротларга қарши кимёвий ишлов бериш, озиқлантирувчи суспензияларни пуркаш, далалар бошига маҳаллий ўғит ва номбор жамғариш каби ишларга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Хўжалик буғдойзорлари эса кундан-кунга ям-яшил тус олиб, баравж ривожланмоқда.
Фермер хўжалиги пахтазорларида эса ҳали ҳосил мўл. Терим суръати ҳам юқори. Ўз вақтида иш ҳақларини олиб, моддий манфаатдорлик кўраётган теримчилар кунига ҳар бири ўртача 80-90 килограммдан пахта теришга эришмоқдалар.
Овул ҳудудидаги “Маҳкам сари” фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам дастлабки довондан ошдилар. 77 гектар майдонга “Султон” навли чигит экилиб, асосий майдонлар уруғлик пахта учун мўлжаллангани туфайли агротехник тадбирларни алоҳида эътибор билан ўтказишни тақозо этди. Фермер хўжалиги раҳбари Маҳкамжон Сапаримбетовнинг мавсум юмушларини тўғри ташкил этгани, иш юритишдаги узвийлик туфайли хўжалик далаларида юқори ҳосил етиштирилди. 42 нафар пудратчи ўзларига беркитилган далаларни бегона ўтлардан тозалаш, айниқса, уруғлик пахта экилган далаларда қўшимча озиқлантириш ишларини меъёрида олиб боришга эришганлари йиғим-терим мавсумининг муваффақиятли бошланишини таъминлади.
Натижада фермер хўжалиги далаларидан 182 тонна пахта териб олиниб, шартномавий режа шараф билан уддаланди. Етиштирилган ҳосилнинг 100 тоннаси уруғлик чигит учун мўлжалланган бўлиб, ушбу ҳосил алоҳида эътибор билан, тоза терилиб, юқори навга топширилди, сифати ва толаси талаблар даражасида эканлиги боис, даромад ҳам юқори бўлиши кутилмоқда.
Хўжалик далаларида йиғим-теримда қатнашаётган пудратчилар ва кўнгилли ҳашарчиларга иш ҳақлари шу куннинг ўзида, тарози бошида ҳисоб-китоб қилиниб, ҳар бир килограмм пахта учун вақтида ҳақ пул тўланаётгани, терим суръатининг  янада юқори бўлишини таъминламоқда. Илғор теримчилардан Гулруҳ Сапарниёзова, Сайёра Юсуповалар кунига биринчи теримда 180-200, айни пайтда эса 100-120 килодан, мавсум бошидан эса хўжалик хирмонига ҳар бири 2,5-3 тоннадан зиёд пахта териб тўкдилар. Терилган пахта ҳосилини пахтани қабул қилиш масканига сифатли тарзда етказиб беришда механизатор Икром Ражабовнинг хизмати катта бўлмоқда.
Мазкур хўжалик далаларида ҳам ҳали ҳосил мўл. Фермер хўжалиги раҳбари Маҳкамжон Сапаримбетовнинг ҳисоб-китобига кўра, яна 30 тоннадан зиёд ҳосил йиғиб-териб олиш, зиммасидаги мажбуриятини ҳам ошириб бажариш имконияти мавжуд.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, фермер хўжалигининг 17 гектар майдондаги буғдойзорида ҳам текис ниҳол олиниб, ғалла экилган майдонлар ям-яшил тус олган. Кузги мавсумий ишлар эса маромида олиб борилмоқда. Хўжаликнинг 2 гектар еридаги янги узумзор боғдаги токлар ҳам баравж ривожланиб, келгуси йилдан ҳосилга кириши кутилмоқда. Шунингдек, 50 қути асалари уяларида ҳам кузги асал йиғиш, қишга тайёргарлик тадбирлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда фермер хўжалиги далаларида етиштирилган пахта ҳосилини изғиринли, ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026