РАҒБАТ – ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ
Мактабларда синф раҳбари ўқувчиларга меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат қилиши, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни
уйғотади.
Мактабларда ўтказилиб келинаётган “Энг фаол ўқувчи” ва “Энг фаол синф” танловлари ўқувчилар орасида соғлом рақобат, лидерлик хусусиятини пайдо қилади. Буюк аждодларимиз мероси ва бугунги кунда бунёд этилаётган иншоотлар, маърифат масканлари билан таништириб бориш, одоб-ахлоқ меъёрларини татбиқ этиш имкониятини яратади.
Шундай фазилатга эга ўқувчи бутун синфни орқасидан эргаштира олади ва “Энг фаол ўқувчи” номига сазовор бўлади. “Энг фаол синф” танлови эса синфлар орасида ижобий маънода рақобат муҳитини яратибгина қолмай, уларнинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб тарбияланиши учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳафта давомида энг кўп яхши баҳо олган, билимлар беллашуви, фан олимпиадасида, очиқ дарсларда, жамоатчилик ишларида, тадбирларда фаол қатнашган ўқувчиларни ва энг фаол ўқитувчиларни ҳам мактабимиз директори С.Хўжамуродова ҳар чорак охирида рағбатлантириб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлайди.
Синф раҳбарлари энг жонкуяр, фаол, фарзандининг таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган ота-оналар учун “Энг фаол ота-она” номинацияси ғолиблигини белгилаб, йил якунида мактабимиз раҳбарияти томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар топшириб туради.
Бундай рағбатлар соғлом рақобатни ва самарадорликни оширади.
Санобар БОБОНИЁЗОВА, 40-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶