15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:50
Фан ва таълим 👁 239

ШОГИРДЛАРИДАН МИННАТДОР УСТОЗ

ШОГИРДЛАРИДАН МИННАТДОР УСТОЗ

Инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, турмушдаги машаққатларни сабр-бардош билан енгиб ўтишида унга энг тўғри йўлни кўрсатувчи зот – ота-онадан кейин ўқитувчи-устоздир. Ҳали ҳаёт ташвишларидан мутлақо бехабар, идрокидаги беғубор олам қувончлари билан яшаётган болажонлар онгида дунёвий тасаввурлар уйғотиб, мўъжизалар сари етаклагувчи ўқитувчи ва мураббийлар сиймоси шунинг учун ҳам ҳар бир инсон учун азиз, мукаррам.

Куюк кўпирлик Аминбой Раҳимов ўқитувчилик касбига меҳр қўйганида эндигина оқ-қорани таний бошлаган беғубор бола эди. 5-сонли мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинати директори вазифасида ишловчи отаси Озодбой ака Раҳимовнинг илм ҳақидаги суҳбатлари, устозларининг меҳр билан дарс ўтишларига юрагида ҳавас уйғонган Аминбой умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиди. Айниқса, физика-математика фанлари унинг жон-у дили эди. Мактабни тугатиб, 1983 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика институтига умумтехника фанлари ва меҳнат таълими йўналиши бўйича ўқишга кирди. Талабалик даврида ҳарбий хизмат бурчини адо этиб, 1990 йилда институтни муваффақиятли тугатди.

Илк меҳнат фаолиятини отасига шогирд сифатида, 5-сонли мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинати ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлаган А.Раҳимов, мана 30 йилдирки, 19-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим-тарбия беришдек шарафли вазифани адо этиб келмоқда. У 12 йил давомида мактабда ўқувчиларга физика фанидан сабоқ берди, бир вақтнинг ўзида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ҳам фаолият юритди. А.Раҳимов таҳсилини олган собиқ ўқувчилари орасида турли соҳа фидойилари, таниқли иқтисодчилар, бугунги кунда устоз-мураббийлар даражасига эришган ўқитувчилар, шифокорлар бор. Айни пайтда АҚШда, Халқаро Валюта жамғармасида иқтисодчи бўлиб ишлаётган Ботир Болтабоев эришаётган ютуқлар ҳақида А.Раҳимов доим фахрланиб сўзлайди.

Устоз фахри, шогирдидан миннатдорлик туйғуси – унинг ўз касбий фаолиятининг энг юқори чўққисидир. А.Раҳимов учун шундан улуғроқ мансаб ва мартаба йўқ. Оилада эса бири-биридан ақлли, тарбияли фарзандларнинг отаси, намунали хонадоннинг ибратли аъзоси. Ҳаётда ҳамиша энг яқин дўст ва маслаҳатгўй отаси Озодбой оға катта хонадонга, невара-чевараларига бош-қош.

Аминбойнинг ўғли Элбек Тошкент Давлат Ахборот технологиялари Университетини муваффақиятли тугатди, қизи Мафтунахон эса НДПИ 2-босқич талабаси. Умр йўлдоши Ферузахон Казиева меҳр-муҳаббатли уй бекаси, фидойи умр йўлдош.

Айни кунларда Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси А.Раҳимов ва 19-сонли умумтаълим мактаби жамоасининг қувончлари чексиз. Бу йилги битирувчи ёшларнинг кўпчилиги ОТМлар талабаси бўлишди. Гарчи мактабда дарслар онлайн тарзда олиб борилаётган бўлса-да, ўқувчилар жуда фаол.

Биз жонкуяр ва фидойи устоз Аминбой Раҳимовни ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаймиз. Ёш авлод келажаги йўлидаги ишларида ютуқлар тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026