19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 11:46
Жамият 👁 314

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ ЭЛЁР МАШАРИПОВ УСТОЗЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ ЭЛЁР МАШАРИПОВ УСТОЗЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Устоз меҳнати қадрини, машаққатини ўлчайдиган мезон йўқ. Улар ёш авлод камоли йўлида оталар, оналар каби фидойилик қилувчи, қалб қўрини, куч-қувватини уларнинг камоли йўлида сарфлагувчи инсонлардир. Шу боисдан ҳам устоз-мураббийлар бир умр шогирдлари эҳтиромида, эъзозида яшайдилар.

Шу йилнинг 28 октябрида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, жаҳон, Европа, Осиё миқёсидаги ғолиб ва совриндор полвонларни тарбиялаб вояга етказган мураббий, таниқли полвон Чоршам Тожимуродов 60 ёшга тўлди. Бу сана пандемия муносабати билан нишонланмаган бўлса-да, йўқлагувчилар, қўнғироқ қилувчилар кўп бўлди.

Шу куни ушбу спорт мактаб тарбияланувчиси, спортнинг дзю-до, самбо, кураш турлари бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, Осиё, Европа очиқ турнири ғолиби, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби,  манғитлик Элёр полвон Машарипов ҳам қувончли кунида мураббийини йўқлаб келди. Имтиёзли равишда Қорақалпоқ давлат университетига қабул қилинган, уни муваффақиятли тугатиб чиққан Элёр, бир неча йилдирки, Ўзбекистон Миллий гвардиясининг  Қорақалпоғистон бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилмоқда. Ушбу қисм командири 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Чоршам Тожимуродовни қутлаб ташаккурномаси йўллади. Уни Элёр Машарипов устозига тантанали тарзда топширди. Мураббийлар шу мактабда кураш сирларини ўрганган Элёр полвоннинг бутун жамоани байрам билан қутлаганидан, спорт мактабидан ана шундай юртнинг донғини жаҳон аро тартаётган полвон етишиб чиққанидан фахрландилар.

Шундан сўнг Элёр Машарипов спорт мактабда дзю-до кураши билан шуғулланаётган болалар, мураббийлар билан ҳам учрашди. Учрашув давомидаги суҳбат чоғида ўзи ҳам ушбу залда илк машғулотларда кураш маҳоратини ўргангани, мураббийлари кўмагида ютуқларга эришгани ҳақида гапириб берди.

Таниқли полвон шу куни ўзи илк таълим олган 36-сонли мактабга ҳам бориб, биринчи ўқитувчиси Муборак Жумашевани ҳам байрам билан муборакбод этди.

Элёр Машарипов биринчи устозига ўзи хизмат қилаётган қисм командирининг шундай полвон, юртига садоқатли, хизмат вазифасини сидқидилдан адо этаётган ўғлонни тарбиялаб вояга етказгани учун миннатдорчилик изҳор этилган ташаккурномасини топширди. Муборак Жумашева шу мактабда илк бор ҳарф танитган собиқ ўқувчиси, айни пайтдаги таниқли спортчи Элёр Машариповни ўқувчиларига таништирди. Барчасини Элёрдай юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишга чақирди.

Элёр Машарипов ўқувчиларга 1999 йилда шу мактабнинг биринчи синфига ўқишга келганини, шу устоздан ўқишни, ёзишни ўрганганини ҳаяжон билан сўзлади. Ўзининг шўхликларини, синфдошларининг ота-оналари шикоят қилиб келишганида устоз доим ёнини олганини, буни асло унутмаганини ҳам гапирди. Хизмат вазифасида жиддий топшириқлар олганида кўз ўнгида ота-онаси ва албатта, билим бериб, меҳр ҳам кўрсатган  устози жонланишини, уларга муносиб бўлишга ҳаракат қилишни, доим эҳтиром билан яшашини фахр билан айтиб ўтди. Шунингдек, ўқувчиларни ҳам  юртимизга муносиб бўлиб улғайишларини тилаб, яхши ўқишга даъват этди.

Шундан сўнг, суҳбат ўқитувчилар хонасида устозлар қуршовида яна давом этди. Байрам билан қутлаб келган спортчи шогирдига устозлар ҳам улкан миннатдорчилик билдирди, ишларида муваффақиятлар тилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026