19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 13:19
Жамият 👁 245

ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, аёлнинг жамиятда ва оилада тутган нуфузини мустаҳкамлаш учун амалга оширилаётган ишлар салмоғини янада юқори поғонага кўтариш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 18 февраль санасида Президентимиз томонидан “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5938-сонли Фармони ҳамда ушбу Фармон ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август санасида “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 486-сонли Қарори қабул қилингани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар салмоғини оширди. Ушбу ҳужжатлар маҳалла ва оила институтини янада такомиллаштириш имконини берди.

Юқоридаги Президент Фармони ва ҳукумат Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг тегишли буйруқларига асосан туманимизда ҳам хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши фаолиятини ташкил этиш бўйича туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова раҳбарлигида Ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг 15 кишидан иборат аъзолари таркиби тасдиқланди ва Низоми ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь санасида туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова очди ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг  ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича Низом талабларига мувофиқ таклифлар ишлаб чиқиш, муаммолар ечими юзасидан аниқ ва қатъий режалар асосида фаолият юритиш хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг асосий вазифаси эканлигига батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, 40-сонли мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова Кенгаш Ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган Низом юзасидан Кенгаш аъзоларига батафсил маълумот берди. Шу билан бирга туманимиз фаол аёлларини бирлаштирган хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши Низомида белгиланган вазифалар юзасидан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева, туман ФҲДЁ бўлими мудири Санобар Холбоева, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 31-сонли мактаб директори Нилуфар Давлетова ҳамда халқ таълими фахрийси, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Пардагул Ўрозбоевалар ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Шунингдек, иштирокчилар ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммолар, уларнинг  кийиниш ва муомала маданияти, тўй-маросимларни ўтказиш борасидаги камчиликлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларда айрим овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ёш оилаларни мустаҳкамлашга, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Йиғилишда туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан билдирилган фикрлар ва таклифлар атрофлича муҳокама этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Гавҳар Чимбойчиева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026