МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ САРАЛАШ БОШЛАНДИ
Конституциямизнинг 52-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгиланган.
Она юртининг тинч-осойишталигини асраш, сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш нафақат бурч, балки мажбуриятдир.
Ҳар йили кўкламда мамлакатимиз Қуролли Кучлари таркибини тўлиқтириш мақсадида интеллектуал салоҳиятли, ахлоқий-руҳий жиҳатдан етук, билимдон ва жисмонан бақувват йигитлар ҳарбий хизматга олинадилар.
Туманимизда ҳар йили муддатли ҳарбий хизматга бориш истагидаги йигитларни саралаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисида”ги 291-сонли Қарори асосида туман ҳокими қарори билан тайинланган танлов Кенгаши томонидан, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида амалга ошириб келинмоқда.
Навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлов тадбирлари жорий йилнинг 10 августидан 2021 йилнинг 10 февралига қадар олиб борилади.
Айни кунларда ҳарбий хизматга лаёқатли бўлган чақирув ёшидаги йигитлар умумжисмоний тайёргарлик машқларида синовдан ўтказилмоқда. Бунда улар турникда тортилиш, 100 метрга, 3000 метрга югуриш машқларида иштирок этиб, жисмоний имкониятларини намойиш этишмоқда. Жисмоний тайёргарлик синовидан ўтган чақирилувчилар якка тартибда суҳбатдан ўтказилади. Муносиб деб топилган чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказилади.
Танловнинг учта йўналишидан ҳам муваффақиятли ўтган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга олинади, ўтолмаганлар сафарбарлик чақирув резерви хизматига тайинланадилар.
2021 йилги ҳарбий хизматга чақирувга тайёргарлик ишлари кун сайин авж олмоқда.
М.МАДРАИМОВ,
туман Мудофаа ишлари бўлими ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶