19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 13:18
Жамият 👁 364

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ AМУДАРЁ ТУМАНИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ТАЙИНЛАНДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ AМУДАРЁ ТУМАНИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ТАЙИНЛАНДИ

14 сентябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Aмударё тумани бўлими бошлиғини тайинлаш юзасидан мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор Aбатбай Даниёров, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев кириш сўзи билан очди. Туман ҳокими ўз сўзида давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий-иқтисодий тарафдан ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини сифатли ҳамда ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилганлигини таъкидлади.

Таъкидланганидек, бу борада Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Қарори имзоланган эди.  Ушбу қонун ҳужжатлари асосида Ёшлар ишлари агентлиги – ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширувчи давлат бошқарув органи этиб белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Aгентликнинг бошқармалари, туманларда (шаҳарларда) бўлимлари ташкил этилди.

Йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор Aбатбай Даниёров сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги хусусида сўз юритди. Ташкил қилинаётган Ёшлар ишлари агентлиги юртимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатида энг катта янгилик бўлиб, унинг жойлардаги бўлимларига муносиб номзодларни тайинлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими бошлиғи лавозимига ёшлар сиёсатидаги ислоҳотларнинг тумандаги ижроси борасида ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган ёшлардан бири бўлган Давлетов Жасурбек Холмуротович тайинланганлигини маълум қилди.

Жасурбек Давлетовнинг шу даврга қадар меҳнат фаолияти, яъни Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимида самарали фаолият юритиб келганлиги тўғрисида маълумот берилди. Унинг иш фаолияти мобайнида туманимиздаги ёш авлод эгаларининг, жамият ҳаётида тутган ўрнини мустаҳкамлаш, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг орзу-интилишлари, мақсадларига эришишларида амалий ёрдам кўрсатиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи вазифасига тайинланган Жасурбек Давлетовнинг келгусидаги ишларига муваффақият тилашди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026