25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:50
Жамият 👁 311

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ҲАМ “АҚЛЛИ” ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ҲАМ “АҚЛЛИ” ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Тежамкорлик – барча соҳалар тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, электр энергияси таъминотида тежамкорликка эришиш мамлакат ишлаб чиқаришининг барча йўналишларида барқарор ривожланишни таъминлайди. Шу боис, мамлакатимизда энергия-тежамкор ресурслардан унумли фойдаланиш билан бирга, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, сарфланган электр энергиясининг аниқ ҳисоб-китобини юритиш, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кенг жорий этиш орқали уларга замонавий шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергияси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Унга асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти томонидан 2020 йил якунигача мамлакатимизда 7 млн.дан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширила бошланди.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, тизимга уланган истеъмолчилар электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида навбатга туришмайди, ҳисоблагич ўрнатилгач, тизимга уланади ва код киритилиб, ҳисоб рақам очилади. Истеъмолчиларга барча маълумотлар СМС хабар орқали автоматик тарзда етказиб турилади, ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер қатъий назорат қилади.

 

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг энг йирик туманларидан бири ҳисобланган Амударё туманида ҳам аҳоли хонадонларига ва юридик субъектларига замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш ишлари олиб борилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси томонидан энергия ресурсларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш ускуналари ўрнатиш бўйича ишлар бошланишидан олдин жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маиший истеъмолчиларни бу борада хабардор қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, жойларда туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан янги ҳисоблагичнинг афзалликлари, ундан фойдаланиш йўл-йўриқлари ҳақида аҳолига кенг тушунчалар берилаётгани боис, истеъмолчилар билан таъминотчи корхона ўртасида ҳеч қандай тушунмовчилик ва муаммо бўлмаяпти.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2020 йил охиригача тумандаги 38 минг истеъмолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши кўзда тутилган. Йил охиригача тумандаги 35 минг 600 та аҳоли хонадонларига 100 фоиз, юридик субъектларга эса 2400 та янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бунинг учун 38 мингта янги ҳисоблагич ускуналари келтирилиб, айни  пайтда ушбу ҳисоблагичларни аҳоли хонадонларига ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Амударё туманида айни пайтда ҳисоблагичлар махсус мутахассис ходимлар томонидан Ойбек, Навоий, Беруний номли, Олмазор, Бўстон, Чордара маҳаллаларидаги хонадонларга ўрнатилиб, бошқа маҳаллаларда, овулларда ҳам давом эттирилмоқда. Шу қаторда аҳолига янги ҳисоблагичларнинг ишлаш тизими тўғрисида кенг тушунчалар ҳам бериб борилмоқда. Янги электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан мутахассисларнинг электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини ўрнатишларига имкон яратиш мақсадида ўз маҳалласига ёки кўчасига электр таъминоти корхонаси вакиллари ташриф буюрганида уйида бўлишларини сўраймиз. Шуни ҳам унутмаслик керакки, янги ҳисоблаш қурилмасини тизимга бепул улатишга қаршилик кўрсатган ёки бунга бепарво қараган имтеъмолчилар тармоқдан ажратилади ва кейинчалик электр ҳисоблагичларни ўз ҳисобидан ўрнатишларига тўғри келади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026