ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЧЕГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИДАГИ АҲОЛИ ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг муносабатлари тарихида кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан давлатлараро муносабатлар ижобий томонга ўзгарди. Қўшни мамлакатлар бир-бирларига бозорларинигина эмас, чегараларини ҳам очди. Савдо-сотиқ, ўзаро инвестицияларни жалб қилиш билан бирга минтақада хавфсизликни сақлаш борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Хавфсизликни сақлаш, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш – фуқароларнинг бу борада амал қилаётган қонуний ҳужжатлардан хабардорлиги, уларни ҳурмат қилиши, бўйсунишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Айниқса, бу борада бугунгидек глобаллашув шиддат билан кечаётган даврда аҳолининг билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Боиси фуқароларнинг қўшни давлатларга саёҳатга бориши учун чегарадан ўтиши, маълум вақтдан сўнг қайтиши, ё хорижий ҳамкорлар билан савдо-сотиқ қилиши каби муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Буларга амал қилмаслик қонун бузилишини содир этиш сифатида баҳоланади.
Чегараолди ҳудудларида осойишта ҳаёт барқарор бўлиши учун аҳоли орасида чегараларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дахлсизлигига раҳна солмаслик, давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техник иншоотларга шикаст етказмаслик, тўсиқларни йўқ қилиб юбориш каби ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасида кўпгина тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
26 август куни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли 92 02 ҳарбий қисм командири Алишер Юнусов, 3-“Д” ҳарбий қисм командири Элёр Жўрабоевлар мамлакатимизнинг Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида бўлдилар. Йиғин масъул ходимлари билан чегараолди ҳудудида тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларда давлат чегараларига ҳурмат ва масъулият руҳини мустаҳкамлаш борасида ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар хусусида, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдилар.
Шундан сўнг, овул фуқароларининг паспорт режимига амал қилиши, яшаш тарзи билан танишиш учун хонадонларда бўлдилар.
Ҳарбий хизматчилар яқинлашиб келаётган истиқлол байрами муносабати билан Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласидаги 4 та оилага кириб, совғалар улашдилар ва юртимиз обод, фаровон, осойишта, оилалар бахтиёр бўлишини тиладилар. Бу ташрифдан оилаларнинг барча аъзолари ниҳоятда мамнун бўлдилар ва меҳмонларни байрам билан табриклаб, миннатдорчилик билдирдилар.
Фазлиддин МАҲАМАДИЕВ, 3-“Д” қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶