Йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши томонларнинг ярашгани муносабати билан тугатилди
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди, 2020 йил 10 август куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, суд раиси С.Давлетмуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Жуманиёзов, Амударё туман прокурорининг ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, Амударё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси катта лейтенант М.Рахимов, жабрланувчи А.Хайтаков ва гумон қилинувчи М.Юлдашовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумон қилинган Юлдашов Мансур Назирбаевичга оид жиноят ишини кўриб чиқди.
Дастлабки тергов органи томонидан М.Юлдашов 2020 йил 18 июнь куни соат 18:00лар атрофида, ўзига тегишли бўлган давлат рақам белгиси 95Х 537 GA бўлган “Нексия-2” русумли автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатларсиз, Амударё тумани Арна бўйи МФЙ ҳудудидан ўтган “Урганч-Манғит-Туркманистон” чегарасигача асфалть йўлнинг 65-киломерида бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш мақсадида қарама қарши йўналишга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунги 370-сон қарори билан тасдиқланиб, 2016 йил 1 март кунидан амалга киритилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 83-бандини қўпол равишда бузиб, ушбу йўлда ўз йўналишида характланиб келаётган А.Хайтаковнинг бошқарувидаги “Васход” русумли мотоцикл билан тўқнашиб, йўл транспорт ходисасини содир қилган, натижада А.Хайтаков тан жароҳатини олиб туман тиббиёт бирлашмасига тушган, А.Хайтаковга тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг 2020 йил 9 июль кунги 213-сонли хулосасига кўра, оғир даражадаги тан жароҳатини етказган.
Суд гумон қилинувчи ва жабрланувчининг сўзларини эшитиб, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш материаллари билан таққослаб, текшириб чиқиб, гумон қилинувчи Юлдашов Мансур Назирбаевичга оид жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси билан ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида ярашилганлиги муносабати билан айблилик ҳақидаги масаласи ҳал қилинмасдан туриб ҳаракатдан тугатди.
С.Р.Давлетмуратов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶