19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 14:30
Жамият 👁 362

ҲАP КИМ ҚИЛМИШИГА ЯPАШАСИГА ЭPИШАДИ

ҲАP КИМ ҚИЛМИШИГА ЯPАШАСИГА ЭPИШАДИ

Бу ҳаётда ҳар бир инсон ўзининг қилган яхши-ёмон ишлари учун ўзи жавоб беради.

Туманимизнинг олис қишлоқларидан бирида истиқомат қилувчи Бунёд (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳам бу ибора мағзининг нақадар теран эканлигини бошига иш тушганида, аниқроғи, ўйламай қилган  қилмиши туфайли боши деворга урилганида ҳис қилди. Оғриқдан, аламдан, афсусдан кўзи ярқ этиб очилди.

Ўша куни у ким билиб ўтирибди деб меҳмондорчиликда спиртли ичимлик ичди. Ўзининг мастлигига қарамай, “шер” бўлиб, миниб келган мотоциклига ўтириб қайтаётганида тош қопламали ички асфальт йўлда бошқарувни йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этди. Мотоцикл тиркамасида бўлган аёли ўртача оғир даражадаги тан жароҳатини олди.

Бунёд бу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдан  амалга киритилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12 банди 1-кичик бандини қўпол равишда бузди ва бир бегуноҳ инсоннинг тан жароҳати олиб, азоб тортишига сабабчи бўлди. Унинг бу қилмиши яқинда Жиноят ишлари бўйича туман судининг суд мажлисида муҳокама этилди ва тегишли жазо тайинланди.

***

Йўл тасодифларга тўла. Шу боисдан ҳам йўлга чиққан автомашина-ю турли техникалар бошқарувчилари ва ҳатто пиёдалардан ҳам ўта ҳушёрлик, зийраклик билан ҳаракатланиш талаб этилади.

Бўлар ишга эгаси бошчи, деганларидай ёши анчагача бориб қолган, бир умр транспорт бошқариб юрган Беҳзод Аҳмедов (исмлар ўзгартирилган) нима ҳам бўлди-ю,  фермер хўжалигининг ўзига  топширилган тракторини кўчада бошқариб бораётиб, ногоҳ вояга  етмаган овулдоши бўлган  қизалоқни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Натижада қизалоқ  оғир тан жароҳати олиб, касалхонада даволанишга мажбур бўлди.

Беҳзод Аҳмедов ўзининг бир нафаслик бепарволиги қандай оғир оқибатларга олиб келганлигини  англаб, афсусдан боши эгилди. У Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декбарь кунги 370 сон қарори билан тасдиқланиб, 2016 йил 1 мартдан амалиётга жорий этилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 11 банди “г” кичик банди ва 77 банди 3-қисмини қўпол равишда бузганлиги учун жавобгар бўлди.

Яқинда унинг бу қилмиши жиноят ишлари бўйича туман судининг суд мажлисида атрофлича муҳокама этилди ва тегишли жазо тайинланди.

С.ДАВЛЕТМУPОДОВ, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026