16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:30
Жамият 👁 505

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНИШ ҲОЛАТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНИШ ҲОЛАТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Бугунги кунда бутун дунё аҳолиси коронавирус пандемияси билан курашмоқда. Ҳамманинг эътибори касалликдан сақланиш ва уйда қолиб, уни жиловлашга ҳисса қўшишга қаратилган. Хўш, шу мақсадда жорий этилган карантин қоидаларига юртдошларимиз қай тарзда амал қилмоқда?

Афсуски дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам кейинги кунларда коронавирус инфекциясига чалинганлар тобора  кўпайиб бормоқда ва қурбонлар сони ҳам ошмоқда. Мавжуд ҳолатни эътиборга олиб, Республика махсус комиссияси 13 июлдан 1 августгача бутун малакатимизда карантин чораларини кучайтирди, кўпгина фаолият турлари, умумий овқатланиш шоҳобчалари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, буюм бозорлари, жамоат транспорти фаолияти тўхтатилди. Шунингдек, фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишларига ҳам чеклов ўрнатилди яъни эрталаб 7 дан 10 гача, кечқурун 17 дан 20 гача ишга бориш-келиш зарурати ҳисобга олинган ҳолда рухсат этилди.

Фуқароларга эса жамоат жойларига иложи борича бормаслик, зарурият  юзасидан кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиб, қўлқоп кийиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш тавсия этилиб, бу тартибга бўйсунмаганлар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Афсуски, туманимиз ҳудудини кезсангиз – бу қоидаларга баъзи юртдошларимиз тўла амал қилмаётганлигига гувоҳ бўласиз. Шуни унутмаслик керакки, коронавирус инфекциясидан ҳеч ким бутунлай ҳимояланган эмас, ҳеч ким бу касаллик менга дахл қилмайди, ундан сақланиш борасидаги талабларнинг менга  алоқаси йўқ, дея олмайди. Кўзга кўринмас душман тобора кўпроқ ҳудудларни қамраб олаётгани ҳаммамизга аён.

Бу борада туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари тинимсиз тарғибот олиб боришаяпти, Миллий гвардия, Ички ишлар бўлими ходимлари назорат  тадбирларини ўтказишаяпти. Бироқ  карантин талабларини менсимаётганлар ҳамон учраб турибди.

Шу йилнинг 14 июль куни кундузи ва кечки вақтларда туман Ички ишлар бўлими Йўл патруль хизмати ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда туманимиз ҳудудидаги марказий кўчаларда карантин чекловларига амал қилиниши юзасидан назорат рейдини олиб бордилар.

Маълумки, 2020 йилдан 1 августгача ўрнатилган карантин чекловларига кўра, махсус рухсатномалар яъни стикерлар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги  қарори билан тасдиқланган Автотраснспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома талаб этилмайдиган  ҳолатлардан ташқари, барча автотранспортлар сутканинг маълум вақтидагина  ҳаракатланиши лозим. Бироқ назорат тадбири давомида барча ҳам  бу талабга бўйсунмаётгани аён бўлди.

Хусусан, рейд давомида йўлларда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилганида автомашинани ҳужжатсиз бошқариш, карантин қоидалари бузиб, рухсат этилмаган вақтда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари кўплаб қайд этилди.

Мазкур фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, сутканинг белгиланмаган вақтида шахсий автомобилини бошқариб бораётган бир неча шахслар огоҳлантирилди ва бу борадаги қоидалар тушунтирилди. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, ҳар қандай назорат тадбири барча йўлларни қамраб ололмайди. Бироқ фуқароларимиз бир нарсани эсдан тутиши лозимки, карантин қоидаларига амал қилиш – ҳар кимнинг ўзи учун, ўз оила аъзолари, яқинлари коронавирусга чалинишининг олдини олиши учун зарур.

Шунинг учун барчамиз бу қоидаларга бирдек бўйсуниб, аёвсиз душман – коронавирусни биргаликда енгишга интилмоғимиз лозим.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026