16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:29
Жамият 👁 499

СЕКТОP PАҲБАPИНИНГ АМАЛИЙ ЁPДАМИ БИЛАН 3 КИЛОМЕТPЛИК ЙЎЛ ЖОPИЙ ТАЪМИPЛАНДИ

СЕКТОP PАҲБАPИНИНГ АМАЛИЙ ЁPДАМИ БИЛАН 3 КИЛОМЕТPЛИК ЙЎЛ ЖОPИЙ ТАЪМИPЛАНДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинган секторлар давлат органларини аҳоли билан яқинлаштириш, жонли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим восита бўлмоқда. Секторлар раҳбарлари томонидан аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи янги босқичга кўтарилди. Фармонга мувофиқ секторлар зиммасига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш билан бирга аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва батараф этиш, уйма-уй юриш орқали халққа, тадбиркорлик субъектларига яқин кўмакчи бўлиш борасида долзарб вазифалар топширилди.

Туманимизда ташкил этилган тўртта секторлар ҳам ушбу талаблар асосида ўз фаолиятларини олиб бориб, халқимизнинг таянчи, суянчига айланди.

3-сектор раҳбари, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов аҳоли билан ўтказган учрашувларининг бирида сектор раҳбарига маҳалла ҳудудидан ўтувчи заҳкаш кўприги таъмирга муҳтож бўлиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган эди. Ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли ташкилотлар жалб қилинди ва қисқа давр ичида 8 метрлик бетон кўприк таъмирланди.

Эндиликда ҳудуд аҳолиси ва бу йўлдан ўтувчи автомашина ҳайдовчилари, пиёдалар учун анча қулайлик яратилди.

Торёп маҳалласи Улуғбек Худойберганов раҳбарлик қилаётган учинчи сектор ҳудудидага киради. Сектор раҳбари ҳудудларни уйма-уй юриб айланиб, халқ билан жонли мулоқотлар қилиб муаммоларни аниқлашга ва тезкорлик билан чоралар кўриб, зиммасидаги маъсулиятни адо этишга интилади. Хусусан, 2019 йилда Торёп маҳалласида тўрт марта аҳоли билан сайёр қабул ўтказди ва уйма-уй юриб муаммоларни, аҳоли турмушидаги камчиликларни ўрганди.

Айниқса, ўсмирлар, ёшлар билан учрашиб, уларнинг ёт ғоялар таъсирига берилмаслиги, ўқиб, илм олишлари ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун яратилган шароитлар ҳақида суҳбатлашиб, келажагимиз эгаларининг жамиятимизга керакли инсонлар бўлиб вояга етишишларига муносиб ҳисса қўшмоқда. Жамоат тартибини сақлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, жиноятларнинг олдини олиш борасида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида ҳудудда аҳоли тинчлик-осойишталиги таъминланмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин қоидаларини бузиш каби нохуш ҳолатлар содир этилмади, аҳоли уйда қолиб, ҳунари, чорваси, деҳқончилиги туфайли даромад топиб, фаровон яшашмоқда.

Чиндан ҳам кейинги вақтларда Манғит-Куюк кўпир йўли орқали Хўжаовул аҳоли пунктидан ўтиб, Торёп маҳалласига олиб борувчи йўлнинг нотекислигидан йўловчилар азият чекаётган, бу бўйича сектор раҳбарига мурожаатлар ҳам келиб тушган эди. Йўлнинг 3 километрлик қисми сектор раҳбари Улуғбек Худойбергановнинг амалий ёрдами билан жорий таъмирлангани учун ҳудуд аҳолиси унга миннатдорчилик билдирмоқда. Зарур жойларига майда тош тўкилиб, махсус техникалар ёрдамида ёйилган ва зичланган йўлнинг ушбу қисмининг ҳолати жорий таъмирдан кейин аввалгисидан анча яхшиланди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, йўл таъмири ишларида маҳалла ёшлари ҳам кўнгилли сифатида ёрдамга келишди.

Бир сўз билан айтганда, секторлар аҳолининг турмуши фаровонлашувида, кундалик ҳаётдаги муаммоларининг аниқланиши ва бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026