ДЎРМАНЛИК ЁШ ПИЛЛАКОРЛАР РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН УДДАЛАШДИ
Бу йилги пилла мавсумига дўрманликлар ҳам пухта тайёргарлик кўришди. Aпрел-май ойи давомида мавжуд тутзор плантациялари алоҳида эътибор билан кўздан кечирилиб, ипак қурти боқиладиган жойлар эртадан шай қилиб қўйилди. Иш жараёнида зарур бўлувчи жиҳозлар ҳам тахт қилинди.
Овулнинг ишсиз ёшлари рўйхати шакллантирилиб, 10 нафар ёш йигит-қизлар билан шартнома тузилди. Пилла боқиш учун маъқул кўринган овул ҳудудидаги бўш турган бинолардан бири ҳаваскор пиллакорлар учун касб мактаби вазифасини бажарди. Улар ипак қуртини парваришлаш, пилла етиштириш сирлари билан илк бор шу ерда танишишди. Қизғин меҳнат майдонидаги пиллакорлар “Ўрозбоев Улуғбек” фермер хўжалиги томонидан бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланди.
Бу йилги мавсум об-ҳаво инжиқликлари сабаб бироз кеч бошланди. Aммо пухта ўйланган тадбирлар асосида 560 кг. давлат буюртмаси ортиғи билан бажарилиб, 730 кг. маҳсулот топширилди. Бизнинг бу натижаларимизга ёшларимизнинг меҳнаткашлиги билан бирга, имом-хатибларимизнинг, ҳожи ота-онахонларимизнинг дуо-фотиҳалари камарбаста бўлди, албатта. Яна шуни таъкидлашимиз зарурки, бу йилги ипак қурти хорижий нав эканлиги янгилик бўлди. Унинг афзаллиги эса барг ажратмаслигида. Ҳосил бўлган ҳар бир пилладан тахминан 800 метрга яқин анча сифатли тола олиниши ҳам қувонарли ҳолат ҳисобланади.
Ҳаваскор пиллакорларимизга иш бошланишида ҳар бирига 240 минг сўмдан бўнак пули берилди. Ипак қуртидан ҳосил бўлган чиқинди-гўнг фермер хўжаликлари томонидан шартнома асосида харид қилинди.
Биз айни кунларда маҳалламиз фаоллари билан иссиқхона қуриш режаси устида маслаҳатлашяпмиз. Иссиқхона қуриб битказилса, овулимизнинг ёш меҳнаткашларига топширилади. Тиниб-тинчимас дўрманликларнинг ҳали режалари кўп.
Отамурод Юсупов, Дўрман МФЙ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶