03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 02:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 525

Амударёлик пиллакорлар қабул масканига бир кунда 32-32,5 тонна пилла топширишмоқда

Амударёлик пиллакорлар қабул масканига бир кунда 32-32,5 тонна пилла топширишмоқда

Халқимиз пиллачиликни етти хазинанинг бири дейишади. Ҳақиқатдан ҳам пиллачилик соҳаси билан шуғулланган ота-боболаримизнинг рўзғорлари бут, молиявий ҳаётлари тўкис бўлган. Пиллачилик соҳаси ривожланган давлатлар эса пиллани қайта ишлаш орқали олинадиган маҳсулотлари билан жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаган.

Мамлакатимизда ҳам пиллачиликка аграр соҳанинг етакчи тармоғи сифатида қаралади ва ҳар йили юқори ҳосил олинади. Амударё тумани эса Ўзбекистон миқёсида энг кўп пилла етиштирувчи туманлардан бири, Қорақалпоғистон Республикасидаги пиллачилик тармоғи жадал ривожланаётган моҳир пиллакорлар юртидир. Туман пиллакорлари ҳар йили давлатга 254 тоннадан зиёд юқори сифатли саноат хом ашёси етказиб беришиб, зиммаларидаги шартномавий режа ва мажбуриятларини ортиғи билан адо этиб келишмоқда.

Туманда жорий йилги ипак қурти парваришлаш мавсумига ҳам пухта ҳозирлик кўрилди. Аввало пиллачилик тармоғи бор бўлган фермер хўжаликлари тасарруфидаги мавжуд тутзорларга ўз вақтида зарур ишловлар берилиб, агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилди. Ўтган йилги кўчат экиш мавсумида янгидан бунёд этилган тутзорлар, шунингдек, аввалдан мавжуд бўлган, ички йўллар, ариқлар бўйлари ҳамда далалар четларидаги тут дарахтлари эрта баҳорда яхшилаб озиқлантирилди. Натижада мўл озуқа базаси яратилди. Буэса пиллакорлр учун барг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони бартараф этиш имконини берди ва амударёлик пиллакорлар мавсумни муваффақиятли бошладилар.

Мавсум бошида “Jayxun silk” МЧЖ томонидан 2024 йил пилла ҳосили учун касаначилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилди. Унга кўра, тумандаги пиллачилик йўналиши бор бўлган фермер хўжаликларининг касаначи пиллакорларига 4 минг 605 қути сифатли жонлантирилган ипак қурти уруғи тарқатилди ва касаначилар билан “Jayxun silk” МЧЖ ўртасида 296 тонна пилла ҳосили етиштириш бўйича шартнома тузилди.

Ипак қурти боқиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган мутахассислар томонидан қуртхоналарнинг санитария ҳолати доимий назорат қилиб борилди ва зарур ҳолатларда касаначи пиллакорларга маслаҳатлар берилди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, қолаверса, касаначиларнинг тун-у кун фидойилик билан қилган меҳнатлари туфайли қуртхоналарда мўл пилла ҳосили етиштирилди.

Айни кунларда “Jayxun silk” МЧЖ корхонасининг қабул масканларида пиллани қабул қилиш ва дастлабки ишлов бериш ишлари агротехник талаблар асосида бошлаб юборилди. Жорий йилги пилла топшириш мавсумида Чойкўл овули ҳудудидаги фермер хўжаликларининг касаначи пиллакорлари карвонбошилик қилишмоқда. Мазкур ҳудуд пиллакорлари 399 қути ипак қурти уруғидан 25 минг 647 килограммлик пилла хирмони бунёд этишга аҳд қилишган. Айни пайтда ҳудуд пиллакорлари кунига йиллик режанинг 10-11 фоизи миқдорида, 3 тоннадан зиёд ҳосил топширишмоқда.

Шунингдек, Тўлқин, Қангли, Қипчоқ, Оқ олтин овуллари ҳудудларидаги касаначи пиллакорларнинг ҳам шижоатлари баланд. Улар ҳам кунига 1,5- 2тоннадан зиёд ҳосил топшириб, кун сайин маррага яқинлашмоқдалар.               

Бугунги кунда пиллани қабул қилиш масканларида иш қизғин паллага кирган. Йиллик режанинг кунига 10-11 фоизи миқдорида, бир кунда 32-32,5 тонна пилла топширишга эришаётган амударёлик пиллакорлар жорий йилнинг 4 июнь санасига қадар салкам 94 тонналик пилла хирмонини бунёд этдилар. Шартномавий режани бажариш сари дадил қадам ташлаётган пиллакорлар яна бир неча кундан кейин кўзланган маррани забт этишларига асло шубҳа йўқ.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026