12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 482

Амударёлик пиллакорлар юксак хирмон бунёд этдилар

Амударёлик пиллакорлар юксак хирмон бунёд этдилар

Амударё тумани Қорақалпоғистондагина эмас, балки Ўзбекистон миқёсида энг кўп ва сифатли пилла етиштирувчи туманлардан бири саналади. Туман пиллакорлари ҳар йили шартномавий режаларини ортиғи билан адо этиб, қорақалпоғистонлик пиллакорлар орасида пешқадамлик қилиб келишмоқда. Албатта, бундай мавқега эришишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун энг аввало соҳани ривожлантиришнинг бирдан-бир омили – озуқа базасини мустаҳкамлаш, ижарачи пиллакорлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бундан ҳам муҳими, уларнинг фидойи меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришда адолат тамойилларига амал қилиниши жоиз.

Халқимиз пиллачиликни етти хазинанинг бири сифатида қадрлашади. Шунданми, ипак қурти парваришлаш мавсуми жуда қисқа, бир ойдан сал зиёд вақт давом этиб, ҳар бир куни, ҳатто лаҳзалари ўта масъулиятли бўлишига қарамай, йиллар давомида ипак қуртини меҳр билан парваришлаб, юқори ҳосил олиб келаётган моҳир пиллакорларимиз жуда кўп. Катта миннатдорчилик ва мамнуният билан шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, айнан ана шундай фидойи, меҳнаткаш инсонлар саъй-ҳаракатлари туфайли жорий йилги пилла хирмонимиз янада юксак бўлди.

Бу йилги ипак қурти парваришлаш мавсумига жиддий тайёргарлик кўрилди. Тумандаги пиллачилик тармоғи мавжуд бўлган фермер хўжаликлари томонидан барча тутзорлар, ҳатто дала йўллари, ички сув йўллари бўйларига экилган тут дарахтлари – жами 525,2 гектар майдондаги салкам 2400 тупга яқин серҳосил тут ниҳоллари эрта баҳорданоқ алоҳида рўйхатга олинди ва зарур агротехник тадбирлар амалга оширилиб, озиқлантирилди.

Ҳудудлардаги ижарачи пиллакорлар ихтиёридаги қуртхоналар соҳа мутахассислари томонидан жиддий назоратга олиниб, санитария талаблари даражасида мавсумга тайёрланди. Барча зарур шароитлар яратилгач, пиллачилик тармоғи бор бўлган фермер хўжаликларининг ижарачи пиллакорлари билан “Jayxun Silk” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси ўртасида жорий йилги мавсумда 296 тонна пилла етиштириш бўйича шартнома тузилди. Амалга оширилган барча саъй-ҳаракатлар бугунги юксак пилла хирмонини яратиш имконини берди.

Жорий йилнинг 13 июнь санасигача пиллакорларимизнинг тун-у кун олиб борган фидойи меҳнатларининг натижаси – шартномавий режадагидан 14 тонна зиёд, яъни 296 тонна ўрнига 310 тонналик қимматбаҳо саноат хом ашёси – юқори сифатли пилла хирмони бунёд этилди. Бу борадаги режа 104 фоизга бажарилди.

Эришилган бу юксак натижаларга тумандаги пиллачилик тармоғи бор бўлган фермер хўжаликлари муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Туманда энг кўп пилла ҳосилини етиштирган чойкўллик ижарачи пиллакорлар 27 тоннадан ортиқ хирмони билан карвонбошилик қилдилар. Тўлқинликлар 17,9 тонна, қанглилик ижарачилар 18,8 тонна, қипчоқлик пиллакорлар 14,2 тонна, оқ олтинликлар 12,8 тонна, Бобур овуллик пиллакорлар 20,2 тонна ҳосил йиғиб, сарбаланд хирмонлар бунёд этишди. Шунингдек, Куюк кўпир, Хитой, Бўз ёп, Намуна, Дўрман, Холимбег, Қиличбой, Ўрта қалъа, Тош ёп ва Амир Темур номли овул ҳамда маҳаллалар пиллакорлари ҳам ибрат намуналарини кўрсатдилар.

Қайси соҳа бўлишидан қатъий назар, қилинган фидойи меҳнат қадрланмаса, моддий манфаатдорлик масаласида адолат бўлмаса, албатта ўша соҳа бир кун келиб таназзулга юз тутади. Бу замонлар синовидан ўтган ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда “Jayxun Silk” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси билан ижарачи пиллакорлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пиллакорларнинг фидойи меҳнатлари муносиб баҳоланди ва топширилган ҳосил учун иш ҳақлари шу куннинг ўзида, тарози бошида ҳисоб-китоб қилиниб, ижарачиларга бериб борилди. Қилган меҳнатлари, етиштирган сифатли пилла ҳосили салмоғига яраша 5-6 миллион, баъзи пиллакорлар ҳатто 10-15, 20-21 миллион сўмгача даромад олишга муваффақ бўлдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини, кунни-тунга улаб, қуртхоналарда сифатли пилла етиштириш мақсадида ўзларининг ҳаловатидан кечиб фидойи меҳнат қилган ва бугунги кунда ёруғ юз билан юксак Амударё пилла хирмони яратган барча азиз пиллакорларимизни эришилган катта меҳнат ғалабаси билан чин дилдан муборакбод этаман, оилаларига фаровонлик, мустаҳкам соғлик тилайман.

Эркабой Юсупов, “Jayxun Silk” МЧЖ раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026