ҚУЛОҚЧИНЛАР ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ЗАРАРЛИ?..
Ҳозирги кунда ёшлар орасида қулоқчин тақиш урфга айланган. Лекин қулоқчинларнинг фойдаси каттами ёки зарарими, буни ўйлаб ҳам кўришмайди.
Қулоқчинни биринчи бўлиб, бошқаларга ҳалақит бермасдан мусиқа тинглаш мақсадида Натаниэль Болдуин ихтиро қилган. Ҳозирги кунда эса ёшлар бунга муккасидан кетган. Баланд товуш эшитиш органи билан бирга асаб тизимига ҳам таъсир қилади.
Товуш босими даражаси десибелларда ўлчанади. 10 десибелдан 30 десибелгача бўлган товуш қулоқ ҳужайраларининг нормал ишини, яъни эшитишини таъминлайди. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, қулоқчинлар 70-90 гесибелдан 100 десибелгача товуш узатади. Бундай баланд товуш эшитиш органи ҳужайралари билан бирга кўриш органи ҳужайраларига ҳам таъсир қилар экан. Эшитиш ҳужайралари эса аста-секин нобуд бўлади, кейинчалик уларни тиклаб бўлмайди. Толаларнинг ярмидан кўпи ҳалок бўлса, инсон кўр бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Кўпчилик ёшлар пиёда ёки велосипедда ҳаракатланаётганда қулоқчинлардан фойдаланади. Баъзида автомобиль йўлларидаги катта ҳалокатларга ҳам қулоқчинлар сабаб бўлади. Қулоқчинлар шу каби салбий оқибатлар келтириб чиқариши туфайли бу бўйича таълим масканларида ўқувчиларга тушунтирилиши зарур.
Менинг фикримча, маълум жойларда “Қулоқчин ишлатиш мумкин эмас!” деган огоҳлантириш белгиси ва ёзув ҳам қўйилса, натижа ёмон бўлмасди.
Гулсара Юсупова,
38-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶