15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 23:43
Жамият 👁 445

ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИНИНГ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИНИНГ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги вақтларда ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши, шунингдек, республикамиз худудида фаолият юритаётган автомобиларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизлик талабларига риоя қилинмаслиги ёнғинлар содир бўлишига олиб келмоқда.
Туман Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи туман Ички ишлар, Миллий гвардия, тиббиёт бирлашмаси, Туман газ таъминоти, Туман электр тармоқлари ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида Тош ёп маҳалласида жойлашган газ қуйиш шохобчасида “Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда туман ФВДТ хизматлари билан хамкорликда зудлик билан бартараф этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
13 июнь куни ўтказилган ўқув машғулотида туман ИИБ ходими, подполковник Отабек Машарипов, Миллий Гвардия ходими, капитан Азизбек Колмуратов, туман ФВБ ходимлари, подполковник Ҳамро Матякубов, подполковник Бекзод Нурмаматов, лейтенант Бекзод Аллабергеновлар ҳамда яна 75 нафар ходимлар иштирок этиб, 14 та махсус техника жалб қилинди.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадидаги профилактика тадбири туманимиздаги Жумуртов маҳалласида ҳам ўтказилди. Мазкур тадбирда чўмилиш мавсумини бехатар ўтказиш ҳамда Жумуртов пантон кўприги атрофидаги кемаларнинг техник ҳолатини ўрганиш юзасидан бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи катта лейтенант Ибрагим Таджимов ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Ёз фасли келиши билан нафақат болалар, балки катталар учун ҳам узоқ кутилган чўмилиш мавсуми бошланди. Дам олиш кунлари фуқароларимиз табият қўйнига тоза ҳаво, қуёш нурларидан ва чўмилишдан бахраманд бўлишга, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишга шошадилар. Айниқса, йирик дарё ва каналларда чўмилиш, қайиқларда, гидроциклларда, катамаранларда сайр қилиш барчага бирдек ҳузур бағишлаши табиий. Лекин “фалокат оёқ остида” деганларидек, нотаниш жойларда чўмилиш, спиртли ичимликларни истеьмол қилиб маст ҳолатда сувга тушиш, ёш болаларнинг қаровсиз қолиши ҳолатлари кўплаб учраб туради.
Маълумот тариқасида айтиш керакки, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ва Давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан амалга оширилади. Кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказишда унинг юк кўтариш қобилияти, йўловчиларнинг максимал сиғими, двигателнинг ҳолати, қуввати, бортнинг ҳолати, қутқарув воситалари, ўт ўчиргич, сигнал чироқлари ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган жиҳозлар тўлиқлиги текширилади. Техник кўрик натижасидан келиб чиққан ҳолда, кема сузиши мумкин бўлган тўлқин баландлиги, қирғоқдан узоқлашиш масофаси, максимал юк кўтариши ва йўловчилар сиғими белгилаб берилади.
Ўқув машғулотида дам олиш кунлари дўстлар ёки оила аъзолари билан бирга қайиқларда сайр қилишда, албатта, кемаларнинг юқорида айтиб ўтилган хавфсизлик талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш лозимлиги, рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилган кема бортининг икки ён томонига рўйхатга олиш рақами ёзилган бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, кичик ҳажмли кемаларнинг эгаларидан эса мавжуд кемалардан қонуний ва хавфсиз фойдаланмаслик, шунингдек, сув ҳавзаларида фуқароларнинг хаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида, ўз вақтида кемаларни давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказишлари зарурлиги ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди.
Қолаверса, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 119 ва 132-моддаларига мувофиқ, кеманинг вақтинча олиб қўйилиши ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида эслатиб ўтилди.
 Кундан кунга ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиб бораётгани юртимиз далаларида ғалла пишиб етилиб, ўрим-йиғим тадбирлари бошланиб кетганлиги халқимизга ғаллани нес-нобуд қилмасдан даладан ўриб олиш ҳамда хирмонга етказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

13 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари подполковник Маҳмуд Сейдуллаев ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Бегзод Нурмаматовлар Тош ёп овулидаги “Оғабек-Асадбек-Аббосбек” фермер ҳўжаликларидаги ғалла майдонларида ўриладиган ғаллани нобуд қилмай ҳамда ёнғиндан сақлаган ҳолда йўл қўймасликлари бўйича туманда ташкил этилган 16-сонли отряд ходимларига йўриқнома ўтказдилар.
Тадбир мобайнида ўримга жалб қилинган техникалар ва улардаги бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг созлиги, тўлиқ таъминланганлиги кўздан кечирилди. Шунингдек, комбайнни ҳар тўрт соат ичида тўхтатиб, кейин юрғизишлари, ўрим пайтида ғалла даласида тез ёнувчан маҳсулотлар олиб кирмаслик тамаки маҳсулотларини чекмаслик, оловдан фойдаланмаслик ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, ғаллани дон қабул қилиш шохобчаларига олиб боришда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари зарурлиги ҳам қайд этиб ўтилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026