21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:30
Жамият 👁 334

"Микрокредитбанк" АТБнинг туман бўлими самарали фаолият олиб бормоқда

"Микрокредитбанк" АТБнинг туман бўлими самарали фаолият олиб бормоқда

"Микрокредитбанк" кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларида аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришни янада кенгайтиришга йўналтирилган акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан “Микрокредитбанк” туман бўлими самарали ишлар амалга оширмоқда. Бугунги кунда “Микрокредитбанк” АТБнинг туман бўлими томонидан тумандаги жами 2071 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига турли хил банк хизматлари кўрсатилмоқда. Шундан 520 нафар мижоз ўз фаолиятини узлуксиз  равишда амалга ошириб келмоқда.
Банк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини имтиёзли шартлар асосида молиявий қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилмоқда. Ижтимоий дастурлар доирасида жалб қилинган 9,7 млрд. сўмлик ресурс маблағлари ҳисобидан банк томонидан 258 дан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилди ҳамда 290 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 249 нафар мижоз имтиёзли кредитлар олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб олди.

Туманимизда “Микрокредитбанк” AТБдан кредит маблағлари олиб ўзининг янги тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юртдошларимиз талайгина. Ҳамюртимиз Ҳакимжон Aҳмедов раҳбарлигида 2017 йилда ўз фаолиятини бошлаган, мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Маърифат Усманович” МЧЖга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирсида янги мебел ишлаб чиқариш асбоб-ускунасини сотиб олиш учун банк томонидан 104 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган эди. Ҳозирда ушбу 5 иш ўрнига эга бўлган тадбиркорлик субьектида турли кўринишдаги ётоқхона мебель жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. Цехда карантин тартиби юмашатилганидан кейин янги иш ўринлари яратилиб, ёшлар бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги ташаббускор юртдошларимиздан бири Эркин Расуловнинг паррандачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси учун банк томонидан 223 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан “Қорақалпоқ маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Натижада тадбиркор 3 та янги иш ўрнини яратиб, ёшлар бандлигини таъминлашга ҳисса қўшди. Ҳозирда “Қорақалпоқ маҳсулотлари” МЧЖ туманимизда паррандачилик соҳасини янада ривожлантиришда ўз аҳамиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектига айланиб улгурди. Цехда йилига 11 мингга яқин жўжа ҳамда 40 мингдан зиёд товуқ гўшти маҳсулотлари ишлаб тайёрланади. Туманимизда етиштирилаётган ушбу маҳсулотлар Манғит Деҳқон бозори ҳамда “Матрасул” хусусий дўконида сотиш йўлга қўйилган бўлиб, аҳоли эҳтиёжини таъминламоқда .

“Микрокредитбанк” AТБ томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига Олмазор маҳалласи Исломобод кўчасида янгидан спорт майдончаси бунёд этилди. Санжар Қозоқбоевнинг аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мақсадида болалар мини футбол спорт майдончасини ташкил қилиш лойиҳаси учун банк томонидан 223 млн. кредит маблағи ажратилди. Ушбу лойиҳа орқали ташкил қилинган “Диёр Бест Комплекс” МЧЖда 3 та янги иш ўрни яратилди. Яқин кунларда ушбу спорт майдончасининг очилиш маросими ўтказилиб, майдончада турли спорт ўйинлари ўтказилиши йўлга қўйилади.

Aйтиш жоизки, туманимизда ҳунармандчиликнинг тикувчилик йўналиши кундан кунга ривожланиб бормоқда. “Aму-Файз-Текстил ЗФ” МЧЖ ҳам ушбу соҳани янада ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. “Микрокредитбанк” тижорат банки туман филиали эса ана шундай истиқболга интилаётган тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ёш тадбиркор Санжар Жумамуродовнинг янги тадбиркорлик лойиҳаси учун янги тикув машиналари сотиб олишига банк томонидан 300 млн. миқдорда имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Ёстиқ, кўрпа, кўрпача ва уларнинг қопламалари, адёл каби тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖда ёш тадбиркор ташаббуси билан 5 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу жамият ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлари билан туман бозори, марказий шифохона, қолаверса, Нукус шаҳридаги бозор ва шифохоналарни таъминлаб келмоқда.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026