25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:58
Жамият 👁 857

ТУМАН ҲУДУДИДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН ҲУДУДИДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда қарийб уч ойдан бери давом этаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида ўрнатилган карантин тартиби касаллик маълум маънода жиловланаётганлиги туфайли бироз юмшатилди. Бу айрим фуқароларда мавжуд тартибларга сал бепарволик билан қараш кайфиятини туғдирмоқда. Буни кейинги ҳафтада касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлаётганидан, асосан янги ҳолатларнинг аҳоли орасида қайд этилаётганидан ҳам ҳис қилиш қийин эмас.

Хўш, бу борада туманимизда аҳвол қандай? Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси бошқармаси Нукус филиали инспектори Наргиза Дўсчанова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЭКБ катта эксперти, майор Рашид Шонкаков, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Миллий гвардия ходими, майор Марат Абдиев, Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходими Рохат Хўжалапасов, туман Ички ишлар бўлими  профилактика инспектори, катта лейтенант Марат Сийпатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Амударё туман филиали бош мутахассиси Илҳом Юсупов ва бошқа масъуллар томонидан 4-8 июнь кунлари давомида назорат тадбирлари ўтказилганида ”Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунги 176-сонли Қарори талабларига барча ҳам бирдай амал қилмаётганлиги аниқланди. Бу борада рейд тадбирлари ўтказилганида Манғит деҳқон бозори ва атрофидаги савдо дўконлари карантин қоидаларига зид равишда фаолият кўрсатаётгани етмагандай, маҳсулотларини дўконлар ташқарисига ҳам олиб чиқиб сотаётганлиги, дўконлар ичкарисидаги харидорлар оралиқ масофа сақламаётганлиги, кўпчилик озиқ-овқат дўконларида сотувчилар тиббий ниқоб тақмасдан, қўлқоп киймасдан савдо қилаётганлиги аниқланди ва айбдорлар карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шу ҳудуддаги “Равшанбек-Юлдузхон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо мажмуаси кириш эшигига дезинфекцион тўшама қўйилмаган, харидорларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор, антисептик воситалар билан таъминланмаган, харидорлар орасида оралиқ масофалар сақланмаган. Бу борадаги камчиликлар мажмуа раҳбарига теран тушунтирилди ва огоҳлантирилди.

Назорат ишлари туман Халқ таълими бўлимида давом эттирилганида ҳам карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиш ҳоллари учради. Бино кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас, ходимлар ва ташқаридан келувчилар рўйхати махсус журналда қайд этилмаяпти, ходимларнинг айримлари тиббий ниқобсиз фаолият юритаётир. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилди.

Шунингдек, туман Давлат хизматлари марказида ҳам коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига тўла амал қилинмаётганлиги аниқланди. Бино кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас. Худди шундай камчилик “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” МЧЖнинг “Амударё тумангаз” газ таъминоти филиалида ҳам бор.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида ҳам кириш эшикда дезинфекцион тўшама мавжуд эмас, ходимлар ва  ташриф буюрувчилар махсус журналда қайд этилмаган, тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор йўқ, антисептик воситалар билан таъминланмаган. Бу ҳақда рейд давомида маъмурий баённома тузилди.

Назорат тадбири Манғит Деҳқон бозори атрофида давом эттирилганида ниқобсиз ҳаракатланаётган фуқаролар аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Туман Молия бўлимида ҳам бино кириш эшигига  дезинфекцион тўшама қўйилмаган. Ишга келган ходимлар ва ташриф буюрувчилар рўйхати қайд этилмаяпти, тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор мавжуд эмас, антисептик воситалар  билан таъминланмаган. Бу борадаги камчиликларни ва карантин қоидаларини тушунтириш учун бўлим раҳбариятидан бирон масъул ходимни топишнинг ҳам иложи бўлмади, навбатчи оқрали бўлим раҳбарига қўнғироқ қилинганида чақирувга жавоб бермади.

Манғит шаҳрининг Бердақ кўчасида жойлашган “Давумовлар” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо шохобчаси карантин даврида ҳам фаолият юритиб, музқаймоқ, яхна ичимликлар, спиртли ичимликлар билан савдо қилинаётганлиги етмагандек, хизматчи тиббий ниқобсиз савдо қилаяпти. Ушбу савдо шохобчасида санитария, карантин қоидалари, меъёрлари ва гигиена талаблари бузилганлиги учун маъмурий баённома тузилди. Рейд тадбирлари кўпгина савдо-сотиқ жойлари, фаолиятига рухсат берилган корхона-ташкилотларда ҳам давом эттирилганида белгиланган карантин чоралари, тартиб ва талабларга амал қилинмаётгани маълум бўлди.

Бунингдек камчиликлар бошқа объектлар назорат қилинганида ҳам учрар, эҳтимол? Биз республикамиз фуқароларига шуни эслатиб қўймоқчимиз: коронавирус инфекциясига барча бирдек ҳамжиҳатликда курашиб, карантин қоидаларига, шахсий гигиена қоидаларига тўла амал қилсагина жиловланиши мумкин. Бу ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаслиги керак. Ҳудудларда назорат тадбирларининг тез-тез ўтказилаётганидан кўзланган мақсад ҳам шу.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026