СИФАТЛИ, УЗЛУКСИЗ ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИPИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕPИЛМОҚДА
Туманимиз бўйича 38 минг 53 хонадон газлаштирилган бўлиб, шундан 12 минг 413 та хонадонга узлуксиз табиий газ етказиб берилмоқда, 25 минг 640 та хонадон эса суюлтирилган газ билан таъминланаяпти. Шунингдек, 221 улгуржи истеъмолчилар мавжуд.
Табиий газ истеъмолчиларини узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида филиалнинг Авария тиклаш хизмати ходимлари тун-у кун фидойилик билан хизмат қилмоқдалар.
Айни кунларда Манғит шаҳрининг Гурлан кўчасидаги 1,2 километр узунликдаги ўрта босимли, Фаровон, Олмазор маҳаллалари ҳудудидаги 1,6 километр узунликдаги юқори босимли газ қувурларини таъмирлаш, бўяш ишлари олиб борилаяпти.
Шунингдек, туманимизда 25 минг 640 аҳоли хонадони суюлтирилган газ билан таъминланаётир. Шундан 11 минг 993 хонадон газлаштирилмаган, 13 минг 647 хонадон эса табиий газ етиб бормаслиги туфайли суюлтирилган газга мослаштирилган. Ижтимоий соҳа объектларидан 39 та мактабгача таълим ташкилотларида ҳам суюлтирилган газдан фойдаланилмоқда.
Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида филиалимизга қарашли Холимбег сервис маркази, Куюк кўпир, Қипчоқ, Оқ олтин, Қангли, Бўзёп, Дўрман овулларидаги шохобчалари ва филиал марказий омборхонаси орқали суюлтирилган газ етказиб берилаётир. Мазкур шохобчаларга узоқ бўлган ҳудудларга эса суюлтирилган газ баллонларини 5 та машина орқали етказиб бериш йўлга қўйилди.
Бу йўналишлардаги ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Ж.ЕPМЕТОВ, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” МЧЖнинг
“Амударётумангаз” газ таъминоти филиали бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶