26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 16:45
Мақолалар 👁 336

БИЗДАН ҚАРЗДОРСИЗ, КИТОБХОН!

БИЗДАН ҚАРЗДОРСИЗ, КИТОБХОН!

Республикамизнинг барча жойларидаги каби бизнинг туманимизда ҳам аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун барча имкониятлар яратиб қўйилган. Маданий дам олишнинг энг аъло тури – бу китоб ўқишдир. Инсонга ҳеч бир нарса китобчалик маънавий бойлик ато этолмайди. Туманимизнинг барча ҳудудларида сара адабиётларга эга бўлган кутубхоналар мунтазам ишлаб турибди. Китобхонлар бу ердаги жаҳон адабиёти дурдоналаридан олиб ўқиб маънавий озиқ олишлари мумкин.

Туманимиздаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотига қарашли кутубхонада ҳозирги кунда тўрт ярим мингдан зиёд турли жанрлардаги адабиётлар мавжуд. Улар орасида чет эл ёзувчиларининг асарлари билан бир қаторда ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ, туркман тилларидаги адабиётлар ҳам бор. Китоблар ўз жанрларига қараб, наср, назм, детектив, дарслик, тиббиёт, сиёсий адабиётлар, мумтоз адабиётлар, одобнома, уй-рўзғор ишларидаги маслаҳатлар каби бўлимларда сақланмоқда.

Ўтган йиллар давомида мазкур кутубхонадан 1230 нафардан зиёд китобхон фойдаланган. Мен бу рақамларни ҳозирча қўлимда бор ҳужжатлар асосида айтяпман. Қолаверса, ушбу йилнинг бошидан бу ташкилотга ишга келганлигимни ҳисобга олган ҳолда ўтган уч йил яъни, 2017-2018-2019 йилларда мазкур кутубхонадан китоб олиш ва китобларни қайтаришнинг қай аҳволда эканлигига бир назар ташласак, деган фикрга келдим.

Демак, шу уч йил ичида шунча китобхон кутубхонадан фойдаланиб, китоб ўқиб роҳатланган экан, бу қувонарли ҳол, албатта. Ачинарли томони шундаки, шу муддат ичида кутубхонамиздан китоб олган 341 нафар китобхонларнинг қўлларидаги 738 дона китоблар ўз вақтида қайтарилмай, уларнинг қўлларида қолиб кетмоқда. Бу нимаси? Ахир биздан олиб ўқиган китоблар наҳотки одобга, маданиятга, бировнинг ҳақига хиёнат қилмасликка ўргатмаган бўлса? Ўтган йил олинган китобларни қўя турайлик, бундан икки, уч йил олдин олинган китобларнинг кутубхонага қайтарилмаётганига нима дейсиз?

Кутубхонамизга аъзо бўлганларнинг аксариятини мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар коллежларининг талабалари ташкил этишади. Улар орасида ҳам қарздор китобхонлар кўплаб топилади. Энг ачинарлиси, китоб олиб ўқиб, уни кутубхонага қайтариб олиб келмаётган катта ёшдаги китобхонларимиз, мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари ҳам бор. Мактаб ўқувчилари-ку, ёшлик қилгандир, бепарво бўлгандир, лекин уларнинг устозларига нима деймиз?

Мендаги мавжуд ҳужжатларга қараганда ўқитувчи Марҳабо Йўлдошева (уй манзилига Зарбдор-10 дейилган) 2018 йилнинг апрель ойида “Нотиқлик санъати” китобини олган ва қайтармаган. 9-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Санобар Қаландарова 2018 йилнинг сентябрь ойида 5 китоб, шу мактаб ўқитувчиси Севара Файзуллаева ҳам худди шу санада 5 китоб ўқишга олиб, ҳанузгача қайтариб бермаган.

Шунингдек, 39-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари Муқаддас Камолова қўлидаги 2018 йилнинг октябрь ойида олинган “Атиргулнинг тикони” номли С.Г.Маркес ҳикоялар тўплами, 19-сонли мактаб ўқитувчиси Алик Раҳимов қўлидаги 2019 йилнинг февраль ойида олинган “Тентакнинг тажрибаси” китоби ҳам қайтарилмаган. 56-сонли мактаб ўқитувчиларидан Гуласал Саидова, Муҳайё Собирова, собиқ 3-сонли академик лицей ўқитувчилари Муҳаббат Одилова, Фазилат Ўрозимбетова... Бу китобхонларимиз ҳам мана икки йилдан ошяптики, олган китобларини қайтаришмаган. 40-сонли мактаб ўқитувчиси Дилдора Тожибоева (кутубхона ҳужжатларига кўра рост бўлса) 2016 йилнинг 7 январида олган учта китобни ҳамон ўзида сақлаб турибди. Бу кутубхонани менсимасликми, бепарволикми, нима дейишга ҳам ҳайрон бўласан киши. Ҳозирги ҳолатимизнинг энг ачинарли томонларидан бири – кўпгина китобхонларимиз мактабнинг охирги синфида, касб-ҳунар коллежининг охирги курсларида ўқиётиб, бундан 2 ёки 3 йил муқаддам китоб олишган ва қайтаришмаган. Ҳозирги пайтда улар яшаётган ёки ўқиётган манзил бизга номаълум. Аммо зора инсофга келиб китобларимизни қайтаришар, деган умидда баъзиларининг исми-шарифларини келтириб ўтамиз.

Гулмира Байрамбоева 27-мактабнинг 10-синфида ўқиётган пайтида 2017 йилнинг 18 июлида 1 дона, Барчиной Ўринбоева 38-мактабнинг 11-синфида ўқиётган пайтида 2019 йилнинг 12 апрелида 4 дона, Шерзод Қурбонбоев Манғит Иқтисодиёт коллежининг 3-курсида ўқиётган пайтида 2018 йилнинг 4 июнида 5 дона, Моҳира Аминова шу коллежнинг 3-курсида ўқиётган пайтида 2019 йилнинг 17 майида 1 дона, Муҳиддин Камолов Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 3-курсида ўқиётган пайтида 2019 йилнинг 13 мартида 1 дона, Сарвиноз Юсупова шу коллежнинг битирувчи курсида ўқиётиб 2018 йилнинг 29 декабрида 1 дона, 3-сонли академик лицей битирувчиларидан Севара Бозорбоева 2018 йилнинг 1 май куни 2 дона, Зулайҳо Давлатбоева 2017 йилнинг 12 январида 1 дона китоб олиб, кутубхонамизга қайтариб бермаган.

Ажабо, Ирода Сийдабуллаева Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида кутубхоначи бўлиб ишларкан. У 2018 йилнинг 20 февралида “Эрта қайтган турналар”, “Меҳробдан чаён” китобларини олганига (бор-йўғи) икки йилдан ошибди. Ҳар қалай, кутубхоначи одам, тушунар, китобларни қайтариб берар бир кун?!

Бу рўйхатни узундан узоқ давом эттиравериш мумкин. Ҳужжатларни кўздан кечириб, икки-уч йиллаб китобларни ўз уйида сақлаётган китобхонларимиз устидан гинахонлик қиляпмиз, холос. Аслида, қарздорлар рўйхатида 3-сонли академик лицей ўқувчиси Шоҳруҳ Отаназаров, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва ўқитувчилари Ҳусан Йўлдошев, Шоҳиста Раҳимбоева, 56-сонли мактаб ўқувчиси Нодирбек Юсупов, 3-сонли академик лицей ўқувчиси Аълохон Ражабова, 16-сонли мактаб ўқувчилари Ноила Қурбонбоева, Насиба Худойберганова, 40-сонли мактаб ўқувчилари Маҳбуба Ўтамуродова, Моҳимжон Жабборберганова, Сабоҳат Муродбоева, Замира Юсупова, Умида Отаназаровалар ҳам бор.

Баъзи бир китоблар кутубхонамизда ягона нусхада бўлиши мумкин. Демак, китобхонларимиздан қайтмаётган 738 дона китобга қанчалик китобсеварларнинг кўз тикиб кутишаётганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Катта ёшдаги 78 нафар китобхонларимизнинг бу борадаги бепарволиги кишини ҳайратга солади.

Кутубхонамизнинг энг кўп аъзоларини, бизга манзили яқин бўлгани учун 40-сонли мактаб ўқувчилари ташкил қилади. Шу боисдан китоб олиб, қайтариб олиб келмаётган ўқувчилар сони бу мактабда 100 нафардан зиёд. Китоб қарздор ўқувчилар 3-сонли академик лицейда 22 нафар, 16-, 20-, 56-сонли ва 36-, 11-, 8-, 17-, 31-сонли мактабларда 8 нафар, Иқтисодиёт коллежида 7 нафар, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 6 нафар, 42-сонли мактабда 5 нафарни ташкил қилади.

Китобларни кутубхонага қайтариш мақсадида қарздор китобхонлар рўйхатини алоҳида тузиб, уларнинг ўқиш ва иш-жойларига, уй манзилларига жўнатишни ҳам амалга оширмоқдамиз.

Ушбу мақола орқали китобхонларимизга мурожаат ўрнида бир гап айтмоқчимиз. Сўз бошида айтганимиздек, давлатимиз томонидан аҳолининг маданий дам олишлари, жумладан, китоб ўқишлари учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Кутубхона беминнат хизматингизда! Бепул китоб ихтиёрингизда! Марҳамат, кутубхонамизга келинг, китоб олиб ўқинг ва ўз вақтида қайтаринг. Оддий ва тушунган, ўз ҳурматини биладиган китобхон учун бундан ортиқ яна нима керак?

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026