14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:55
Жамият 👁 505

АЖДОДЛАР МАТОНАТИ ВА ЖАСОРАТИ БИЗ УЧУН ҲАМИША ИБРАТ

АЖДОДЛАР МАТОНАТИ ВА ЖАСОРАТИ БИЗ УЧУН ҲАМИША ИБРАТ

Иккинчи жаҳон уруши бошланган дамларда собиқ иттифоқ таркибида бўлган Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шунинг 1,5 миллиондан зиёди урушда қатнашган. Уларнинг 500 мингдан зиёди юрт озодлиги йўлида жангларда жасорат, матонат билан душманга қарши курашиб, ҳалок бўлишган, қанча-қанча йигитлар айни навқирон ёшида майиб-мажруҳ бўлиб қайтган. Уруш келтирган талофатлар, жабр-ситамлар шуларгина эмас.

Бу ҳақда туманимизда истиқомат қилаётган фронт орқасида ғалабага ҳисса қўшиш учун кун-у тун машаққатли меҳнат қилган, бугунгидай дориломон кунларга етганига ҳаётининг ҳар лаҳзасида шукрона айтиб яшаётган табаррук фахрийлар хотираларини тинглаб кўринг-а!

 

Эрлапас Бобониёзов – Ўрта қалъа овули:

– Уруш бошланган вақтда мен 15 ёшли бола эдим. Овулимиздан бўйга етган йигитлар, кучли-қорувли эркаклар армияга олинди. Уруш бошланмасидан олдин ҳам ҳаёт оғир, қаҳатчилик эди. Ҳамманинг устида бир ёзлик, бир қишлик кийимигина бўлар, топгани қозон қайнатишга гоҳ етса, гоҳ етмас эди. Уруш бошлангач, хўжалик ерининг ҳам, томорқасининг ҳам барча ишлари аёллар ва болалар зиммасига тушди.

У пайтларда ҳар бригадада икки-уч ҳўкиз бўлар, аёлларнинг бел билан ағдарган ери қайтадан омочда ҳайдалиб, мола босиб, текисланиб, бир жўялик от сеялкада чигит экиларди. Техника қаёқда, ҳамма иш қўлда бажариларди. Аёллар, болалар кун бўйи пахта даласида ишласа, кечаси ёз кунларида буғдой, арпа ўрар, тонгда уйига келиб, тегирмон тортиб, зоғора, патрак ёпарди. Зоғораси, патрак, яъни жўхори унидан қозонда қотириб пиширилган нони бор одам энг ўзига тўқ одам ҳисобланарди, ким арпа, ким кепак еган вақтлари кўп бўлди. Одамларнинг кунжара еб шишиб ўлганлари ҳам бўлди.

Энди ана шундай машаққатлар билан экилган дон-дуннинг ҳаммаси фронтдаги аскарларга жўнатилар, ҳатто одамларнинг томорқасида етиштирган арпа, буғдойини тортиб олишарди.

Эслайверсам, уруш даврининг ҳар бир куни халқимиз учун азоб-уқубатлар билан ўтди. Бироқ ҳеч ким замондан нолимади, уруш тезроқ тугаши учун, ғалаба учун курашди.

 

Отахон Худоёров – Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласидан:

– Ёш бола бўлсак-да, мен тенгилар ҳам уруш хабарини эшитган вақтимизда жуда даҳшатга тушганимиз, ёв худди ҳозир устимизга бостириб келиб қолаётгандай қўрққанларимиз ёдимда. Оиламиздан мендан катта уч ўғил – Қурбонбой, Нурулла, Бобожон исмли  жондан азиз акаларим бирин-кетин армияга олинди. Ота-онамнинг ҳар куни илҳақ бўлиб, улардан хабар кутиб, паришон бўлиб юришлари ҳамон кўз ўнгимда. Бахтга қарши икки акам урушда ҳалок бўлди, Бобожон акам соғлиғига путур етган бўлса-да, омон қайтганига қувондик. Акам кейинчалик оилали, тўрт фарзандли бўлди. Бироқ ота-онам ҳаётининг сўнгги кунларигача Нурулла, Қурбонбой акаларимнинг йўлларини қаради. Доим худди бараварига эшикдан кириб келадигандай, пишган овқатдан насибасини қўйиб ўтиришарди.

Уруш туфайли мусибат етган фақат бизнинг оиламиз эмас эди. Салима опа деган қўшнимизнинг бир ой ичида уч нафар ўғли урушнинг илк даврида армияга кетди. Улардан кейинчалик хат-хабар келмай қўйди. Қорахат келганидан сўнг, ҳалок бўлишганини билдик. Опа уч ўғил жудолигини кўтаролмай, савдойига ўхшаб қолди. Якка-ёлғиз ўзи қачон овқатми, нонми олиб борсак, ўзича ўғиллари билан гаплашиб ўтирарди. Унга жуда ачинардик, бироқ қўлимиздан нима ҳам келарди. Мусибатлар устига аёллар, болаларни оғир меҳнат жуда эзиб юборди.

Уруш тугагач, орадан йиллар ўтиб, ҳаётимиз яхшилана бошлади. Бироқ юраклардаги жароҳат битмади. Ҳа, Иккинчи жаҳон урушининг халқимиз бошига солган жабр-ситамлари қалбимиздан ўчмайди. Урушда ғалаба қозонилган куни бутун юртимиз бўйлаб, одамларнинг қувончи кўкка етган, ҳамма шодлигидан бир-бирини қучиб-қутлаган, бош кийимини осмонга отиб ўйнаган, ғалаба, ғалаба деб овози борича бақиришган эди.

 

Римбой Мадиёров – таълим фахрийси, Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласидан:

– 13 ёшда эдим. У пайтларда Қипчоқ арнадан сал ўтилгач, сўлим бир боғда, пионерлар лагери жойлашган эди. Туманнинг энг аълочи, фаол ўқувчилари ёзги таътилда лагерга юборилар эди. Уруш бошланган вақтда мен лагерда дам олаётган эдим.

Бир куни эрталаб одатдагидай уйқудан уйғотувчи горнь чалинмади. Тарбиячилар ҳам ҳанг-манг бўлиб ўтиришибди.

Ҳеч ким болаларни назорат қилай, эрталабки нонуштага чақирай демайди. Мен одатимча эрта турганим учун у ёқ-бу ёқни айланиб юриб яна ўртоқларим ёнига қайтдим.

Бир пайт Примбетов деган лагернинг раҳбари ҳаммани йиғиб уруш бошланганини айтди. Уруш нималигини тўла тушунмасак ҳам совуқ хабардан анграйиб қолдик.

Примбетов эса лагердан уйларимизга қайтишимизни, эсли-ҳушли бўлиб ота-оналаримизга суянчиқ бўлишимиз лозимлигини маълум қилди.

Шундай қилиб, бир гуруҳ болалар лагердан қайтаяпмиз, ҳеч кимдан садо чиқмайди. Уруш хабаридан ана шундай гангиб қолган эдик. Уруш йилларида кўрган – кечирганларимиз, қийинчиликларимизни айтсам, бугунги  кун ёшларига эртакдек туюлар. Бироқ фронт орқасидагиларнинг машаққатли меҳнатлари ҳам урушдаги аскарларникидан кам бўлмади, десам лоф бўлмас. Бутун тирикчилик, колхоз иши аёллар, болалар зиммасида. Ёш йигитлар урушга, ёши катталар ишчи батальонларга олинган, қанча оғир меҳнат бўлса-да, ғалаба умиди билан бардош бераётган аёлларнинг қўли ишда, кўзи почтальоннинг йўлида бўларди. Ҳамма уни ҳам ошиқиб, ҳам бир ҳадик билан кутарди. Ахир қорахатлардан ҳам юраги безиллаб қолган эди-да.

Ана шундай кунлардан ўтиб, дориломон, фаровон кунларга етиб келганимдан жуда қувонаман. Мактабда дарс бериб юрган дамларимда ҳам, маҳаллага раис, котиб бўлган дамларимда ҳам доим ёшларга бугунгидай бахтиёр даврнинг қадрига етинг, бу кунлар қандай оғир меҳнатлар, йўқотишлар эвазига келганини унутманг, деб уқтирардим, ҳозир ҳам. Ҳа, у кунларни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

 

Ёқут Султонова – Холимбег овулидан:

– Отам эрта вафот этиб кетгач, мен, онам ва икки акам яшардик. Уруш бошлангач, икки акам ҳам армияга кетди. Уйда онам иккимиз мунғайиб қолдик.

Куни бўйи пахтада, кечаси буғдой, шоли ўроқда бўламиз. Уйга келиб, ҳовлимиз атрофидаги экинларга қараймиз. Қозонга икки-уч патрак  нон ёпсак, бирини онам иккимиз бўлиб еб, бирини олиб, эрта билан яна пахта ўташга кетамиз. Оғир меҳнат  ўз йўлига, одам темир эмас ахир, баъзан ухлаб қолиб, далага кун чиққунча етиб  келолмай қолсак, раҳбарларнинг берадиган азоби ортиқча бўларди.

Худога шукур, урушдан сўнг, ҳаёт аста-секин яхшиланиб, бугунгидай обод, фаровон кунларга етиб келдик. Яратган бу кунларни бардавом қилсин, деб  кун-у тун тилайман. Бу кунларга етганимга беадад шукроналар айтаман.

 

Тўхта  Болтабоева – Аёқчи маҳалласидан:

– Уруш бошланганида мен ўсмир қизалоқ эдим. Икки акам урушга кетгач, ҳарбий либос кийган кишилар келиб, уйимиздаги бор дон-дунимизни урушдаги аскарларга деб тортиб олиб кетишди. Онам иккимиз ҳеч вақосиз шум-шайиб қолавердик. Ўша кунлари колхознинг буғдойи ўрилаётган кунлар эди. Пахта ўтоқдан келиб, одамлар уйидаги борини еб-ичиб, кечаси буғдой ўроққа борарди. Уч-тўрт ўсмир болалар эски латта-путталарни ходага боғлаб, лампа мойга ботириб, шам қилиб ёқиб бизга, аёл-қизларга тутиб турарди. Устимизда ҳосилот бизни буғдойдан ўғирлаб кетмасин, деб кузатиб турарди. Буғдойи йиғиштириб олинган даладан машоқ терган вақтларимизда ўғрига чиқариб, қўлимиздаги буғдойимизни олиб қўйишган вақтлари ҳам бўлган. Чиғир билан суғориладиган томорқадан ҳосил олиш жуда мушкул, тирикчилик ҳам оғир эди. Шунда ҳам бутун эл топганини фронтдаги аскарларга жўнатаётганидан хурсанд бўларди. Ахир деярли ҳамма оиланинг ҳам урушда кимидир бор эди.

Эҳ... у кунларни эсласам, юрагим ҳамон орқага тортиб кетади. Худога шукур, ҳозир фарзандларим, 95 нафар невара, чевара, эваралар ардоғидаман. Ҳаётимиз тинч, осуда. Бу – тинчлик шарофати.

 

Йўлдош Матмуродов – Дўрман овулидан:

– Уруш бошланганида мен ўсмир бола эдим. Орадан беш-олти ой ўтгач, отамни ишчи батальонга олишди. Онам колхозда ишлагани учун озгина дон-дун оларди, холос. Бу тирикчилигимизга етмасди. Шундай қилиб, 15 ёшимда далалар четларидаги бўянларнинг поялари – чўкирдагини ўриб, Тошҳовузга олиб бориб сотиб, ҳар кунги топганимга нон олиб келадиган бўлдим. Уруш йилларида тўйиб ухлаган, нон еган одамнинг ўзи бўлмагандир-ов. Катта-катта канал, ариқларни қишнинг қаҳратонида қазиб чиқарар эди одамлар. Каттароқ аёллар лом билан тўнглаб ётган ерни ёриб, қазиб олинган тошдай қотиб ётган тупроқни биз болаларга узатади, биз уч-тўрт қадам кўтариб бориб, рошга қўйиб келамиз. Тўрт фаслда ҳам колхознинг иши адо бўлмас, бироқ эвазига маҳаллий раҳбарлар ғазабини сочгани сочган эди. У кунларни айтаверсам ҳозир фарзандларим, невараларим ҳам ҳайрон қолади.

Ҳа, биз ўша уруш йиллари инсон ақли бовар қилиши қийин бўлган кунларни бошимиздан кечирдик, уруш даҳшатини юрак-юракдан ҳис қилдик. Энг ёмони қишлоғимизга тез-тез келиб турадиган машъум ўлим хабари эди.

Тинчлик – жуда улуғ неъмат. Буни қадрлаш, авайлаш, бардавом бўлмоғи учун интилмоқ керак.

 

Йўлдош Ражабов – Қиличбой овули:

– Мен ҳозир 92 ёшдаман. Бироқ қараб ўтиргим келмайди. Яқин-яқинларгача ҳовлимдаги боғимга ўзим қарардим. Меваларнинг туридан, энг ҳосилдор, аъло навларидан бор боғимда.

Кўпчилик чарчаб қолмайсизми, деб сўрашарди. Ўйлаб кўринг, шундай тинч, фаровон замонда яшаб ҳам чарчайдими одам, дердим уларга.

Ҳа, азизлар. Мен бу гапларни бежиз айтаётганим йўқ. Уруш йилларида бошимиздан ўтган оғир кунлар, заҳматли меҳнатларни эсласам, ҳозир ҳам юрагим зирқираб кетади. Ўшанда мен ҳам 12 яшарлигимда кеча-ю кундузи ишлаганман, бригадада табелчи бўлганман, десам кўпчилик ишонмас.

Ҳа, ғалабага бўлган умид куч берган, қорнимизни нонсиз тўйдириб қўйган эди.

 

Ҳайтим Обдолов – Қиличбой овулининг Бешовул маҳалласидан:

– Ўшанда 5-синф ўқувчиси эдим. Уруш бошлангач, аввал ҳам бор иқтисодий қийинчиликлар яна ҳам кучайди, мактаб ҳам гоҳ очилса, гоҳ ўқитувчи етишмай, ёпилиб қоларди.

Отам, акам урушга кетгач, рўзғоримизга кўмакчи бўлиш учун темирчига шогирд тушдим. Умр бўйи шу ҳунарим билан оиламни боқиб келдим.

Аллоҳга шукур, ҳозир ҳаёт фаровон, тўкин-сочинлик. Ёшлар етар-етмас нелигини билмай камолга етишаяпти. Илоҳим, уларнинг бахтига кўз тегмасин, тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишсин. Боиси бугунги ҳур замон тинчлик туфайли.

 

Турсун Йўлдошева – Бешовул маҳалласидан:

– Қўлида қурол тутишга яроқли эркаклар урушга кетиб, ҳамма иш аёллар, болалар зиммасига тушиб, оғир меҳнатда эзилгани етмагандай, барчани  урушдаги яқинининг хавотири тарк этмасди. Бунинг устига буғдой, гўшт, сариёғ, тухум солиқ ҳам тўлар эди аҳоли.

Акам армияга кетгач, онамга суянчиқ бўлиш учун шу ёшда ҳам катталар билан кеча-ю кундуз баравар ишлаганман. Айтаверсам, урушнинг халқимиз бошига солган азоб-уқубатлари адо бўлмайди. Бир нонни тушликда бўлиб есак – кечқурун нима ейишимизнинг қайғуси босиб еганимиз ҳам татимасди. Аммо шундай кунларда халқимиз борини бирга еди, ҳеч ким меҳнатдан қочмади, қувонч ва ташвишни бирга баҳам кўрди.

 

Пардагул Бекниёзова  – Қиличбой овулининг Хизр эли маҳалласидан

– У кунларни биз кўрдик, эндиги авлодлар кўрмасин. Ҳозир 105 ёшдаман. Умримда бугунгидай ҳур, фаровон ҳаётни кўрмаганман. Ҳозирги авлод бунинг қадрига етиб, асрагай. Эрта-ю кеч тилагим шу.

Бекман Аллаберганов ва Ойгул РАЖАБОВАлар суҳбатлашди.

Маҳмуджон Шомуродов олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019