25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:21
Жамият 👁 354

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай фаолият юритмоқда?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай фаолият юритмоқда?

Коронавирус инфекцияси сабабли давом этаётган карантин даврида туманимиздаги кам таъминланган, якка-ёлғиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида жамоатчилик асосида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган эди. Навбатдаги лавҳамиз мазкур марказнинг фаолияти хусусида.

Манғит шаҳрининг Қиличбой кўчасида, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  биносида жойлашган мазкур марказ ҳомийлар билан доимо гавжум бўлади. Марказга ўз фаолиятини амалга ошириши учун 2 та “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ажратилди ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан кўнгилли волонтёрлар бириктирилган. Эҳтиёжманд оилалар билан мулоқот қилиш учун 515 49 29, 515 40 21 телефон рақамлари узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. Марказ ишини юритишга туман  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Мадамин Казаков масъул қилиб бириктирилган. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши волонтёрлари Мақсуд Ражапов, Равшанбек Рейимов, Бекзод Эркаев, Азамат Хидиров, Шуҳрат ва Ҳасан Якубовлар, туман Халқ таълими бўлимидан Фарҳод Жумабоев, Музаффар Мадаминов, мактабгача таълим бўлимидан Соатбой Мадраимовлар мурожаатларни қабул қилишда ҳамда маҳсулотларни аҳоли хонадонларига етказиб беришда яқиндан кўмак беришмоқда. 

Коронавирус пандемияси даврида туман аҳолисини, биринчи навбатда, ёрдамга муҳтож бўлган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, дастлаб маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар, якка-ёлғиз кексалар рўйхати шакллантирилиб, эҳтиёжманд оилаларга тадбиркорлар ва кўнгиллиларнинг хайрияларидан йиғилган озиқ-овқат маҳсулотлари тизимли равишда етказиб берилмоқда.

 

 

Марказга жорий йил 5 май ҳолатига жами 2223 килограмм ўсимлик ёғи, 22 минг 620 килограмм ун, 1352 килограмм шакар, 1336 килограмм макарон, 2808 килограмм картошка, 469 килограмм пиёз, 1161 килограмм гуруч, 200 килограмм мош, 3000 дона тиббий ниқоб, 45 та турли гигиена воситалари, 2592 килограмм сабзавот маҳсулотлари йиғилди.

Марказ томонидан асосан 1197 қисқа рақамига мурожаат қилган 704 нафар фуқаролардан ҳақиқатда эҳтиёжманд деб топилган 345 нафарига ҳамда фуқаролар йиғини тавсиясига асосан ёрдам кўрсатилди. Ўз маҳалласига ҳомийлик қилишни истаган тадбиркорлар ҳамда марказ ҳамкорлигида Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидаги 300 та оилага, Дурунки маҳалласи ҳудудидаги 300 та оилага, Ўрта қалъа овули ҳудудидаги 200 та оилага, турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, 1182 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган, боқувчисини  йўқотган оилаларга 3400 килограмм олма ва 1200 килограмм узум маҳсулотлари, 113 нафар якка-ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож ногирон кексаларга 336 килограмм олма ва узум, 226 килограмм шакар маҳсулотлари етказиб берилди. Ҳозирги кунда марказда 870 килограмм ун, 730 литр ўсимлик ёғи, 104 килограмм шакар, 1800 килограмм сабзи, 65 килограмм картошка маҳсулотлар заҳираси мавжуд. Бу маҳсулотлар эҳтиёжмандлиги аниқланган оилаларга етказиб берилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида жамоатчилик асосида ташкил қилинган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ҳамда ҳомийларнинг хайриялари муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим восита бўлмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026