25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:22
Жамият 👁 1,227

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАР БИР ФУҚАРО УЧУН МУҲИМ!!!

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАР БИР ФУҚАРО УЧУН МУҲИМ!!!

Аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи вақт сайин ортиб бораётганлигини таъкидлаш жоизки, сабаби ҳозирги кунда фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши анча илдамлаб бормоқда.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 14 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, шу жумладан 200 дан ортиқ тадбиркорлик субьектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Тадбиркорлик субьектларига белгиланган имкониятлардан кенг фойдаланиши, аҳолининг бизнесни юритиши ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йилдан йилга ортиб бормоқда.

Фуқароларга яратилаётган имкониятлар ва давлат хизматлари сифатли, тезкор ва шаффоф усулда кўрсатилишини Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига янги давлат хизматлари қўшилиши исботи сифатида кўриш мумкин.

Сўнгги вақтларда Давлат хизматлари марказлари томонидан бир қанча давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан қарорлар қабул қилинган. Шулар жумласига тадбиркорлик субьектларига фаолиятига доир рухсат бериш хусусиятига эга бўлган рухсатнома ва лицензияларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабр кунги “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1017-сонли Қарорига мувофиқ Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, матбба фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш ва Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабр кунги 1017-сонли қарорининг 1-иловаси билан Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

Ариза берувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб марказга мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага оммавий ахборот воситаси (шу жумладан, Интернет жаҳон тармоғидаги веб-сайт) таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси ҳамда муассис иккита бўлган тақдирда таъсис шартномаси илова қилинади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Ваколатли орган 15 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда рад этилиши мумкин.

Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Давлат рўйхатидан ўтказишда ваколатли орган Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорини юборади.

Ариза берувчи хабарнома ва оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.

Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) ариза берувчига юборади.

Оммавий ахборот воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома муддатсиз берилади.

Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, тарқатиш ҳудудига, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганидан кейин бир ҳафта муддатда ариза берувчи давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли сўровномани тўлдириши керак.

Муассис ёки таҳририят оммавий ахборот воситасининг даврийлиги, ҳажми, таҳририят манзилига ўзгартириш киритган тақдирда, бир ой муддатда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилишлари лозим.

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан ўн кун мобайнида ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабр кунги 1017-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти  тасдиқланган.

Ушбу регламент юридик ва жисмоний шахсларга матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкин.

Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.

Матбаа фаолияти босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнларидир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.

Ушбу Регамент нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда белгиланган шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Ваколатли орган 10 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза берувчини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Давлат рўйхатидан ўтказишда ваколатли орган давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини юборади.

Ариза берувчи хабарнома ва матбаа фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.

Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) ариза берувчига юборади.

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома беш йил муддатга берилади.

Матбаа фаолиятини қайта рўйхатдан ўтказиш матбаа фаолияти рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса, матбаа корхонасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзилига ўзгартириш киритилса, ўзгартиришлардан кейин бир ҳафта муддатда ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли сўровномани тўлдириши керак.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда, унинг муддати матбаа фаолиятини амалга оширадиган юридик шахснинг сўровномасига кўра узайтирилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги сўровнома мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашига қадар, ўн кун ичида топширилиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабр кунги 1017-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур Регламент юридик шахсларга (кейинги ўринларда лицензия даъвогари деб аталади) ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентда белгиланган шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) илова қилинади.

Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига риоя этишга сўровномада розилик билдиради.

Давлат хизматини кўрсатиш учун икки баравар базавий ҳисоблаш миқдорида йиғим ундирилади

Лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия даъвогарининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан сўнг бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ўн баравар базавий ҳисоблаш миқдорида давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади.

Давлат рўйхатидан ўтказишда лицензияловчи орган давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда лицензиялаш тўғрисида қарорини юборади.

Лицензия даъвогари томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг:

лицензияловчи орган 20 дақиқа ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади;

Давлат хизматлари маркази лицензия келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юборади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.

Лицензиялар амал қилиш муддатисиз берилади.

Ушбу давлат хизматлари кўрсатишда тўланадиган йиғимлар ва давлат божлари миқдори электрон шаклда мурожаат этган тақдирда (Ягона интерактик давлат хизматлари портали орқали) белгиланган сумманинг 90 фоизи ундирилади.

Фуқароларнинг вақтини ва моддий харажатларини тежаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланишнинг электрон шакли жорий этилган. Бунда фуқаро давлат хизматлари марказига бормасдан ўзи мустақил равишда мурожаатларини электрон шаклда юбориши мумкин.

Эндиликда фуқаролар давлат хизматлари соҳасига оид маълумотларни www.davxizmat.uz сайти орқали олишлари мумкин.

Мансур Садиков, Туман Давлат хизматлари маркази директори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026