13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Саломатлик 👁 653

СЭО МАРКАЗИ ТОМОНИДАН “COVID-19” ИНФЕКЦИЯСИ ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИГА КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА БАРЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИЛМОҚДА

СЭО МАРКАЗИ ТОМОНИДАН “COVID-19” ИНФЕКЦИЯСИ ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИГА КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА БАРЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИЛМОҚДА

Бутун дунёда пандемик ҳолатда тарқалаётган коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, шу асосда туманимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт ходимларининг ҳушёрлигини ошириш мақсадида коронавирус инфекциясининг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида семинарлар ўтказилди. Хитой халқ Республикасидан ва касаллик қайд қилинган бошқа давлатлардан келган фуқароларимиздан 148 нафари оила аъзолари билан бирга тиббий кузатувга олинди.

Туманимизда касаллик қайд қилинган вазиятда шифохоналарни ва тиббиёт ходимларини қайта мобилизация қилиш иш режаси ва бирламчи касаллик қайд қилинган вақтда шошилинч иш олиб бориш бўйича даволаш-профилактика муассасалари ва Санитария эпидемиология-осойишталик марказининг иш режалари ишлаб чиқилди.

Мазкур режа асосида касаллик ўчоқларида назоратни кучайтириш касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш учун махсус ҳимоя кийимлари, дезинфекцияловчи моддалар ва воситалар билан етарли таъминланди ҳамда заҳираси яратилди.
Даволаш-профилактика муассасаларида коронавирус касаллиги қайд қилинган тақдирда изолятор, беморларни ётқизиш учун юқумли касалликлар бўлими, гумон қилинган беморлар учун 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси, мулоқотда бўлганлар учун академик лицей ётоқхонаси, тумандан чиқиб кетувчи фуқаролар учун Манғит меҳмонхонаси биноларини тайёр ҳолатга келтириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 12 март кунги “Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш борасида кўриладиган чора-тадбирлар ҳам аҳолининг санитария-эпидемилогик осойишталигини таъминлаш борасида биринчи навбатда амалга ошириладиган вазифалар” тўғрисидаги 5-сонли баёни ва Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 2020 йил 14 март кунги 4-сонли қарорига асосан туманимизда ҳам тегишли чоралар кўрилди. Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман СЭО маркази томонидан туман ҳудудидаги барча озиқ-овқат ва умумовқатланиш жойлари, тўйхоналар, 87 та умумтаълим мактаблари, собиқ 3-сонли Академик лицей ётоқхонаси, 51 та мактабгача таълим муассасаларида, барча ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, муассаса ва ташкилотлар, жамоат транспортлари, автобуслар, маршрутли таксилар, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғини бинолари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, тижорат банклари, дорихоналар, истироҳат боғи, ҳарбий қисм бинолари, давлат хизматлари биноси, шунингдек, “Манғит Деҳқон бозори” ва жамоат жойларида дезинфекция ишлари олиб борилди. Айни пайтда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ҳар 4 кунда дезинфекция тадбирларини мунтазам равишда ўтказиш йўлга қўйилди.

Коронавирус инфекцияси тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича плакатлар, эслатмалар, буклетлар тарқатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш борасида туманимизда ҚР СЭОМнинг чиқиш хатига асосан тиббиёт ходимлари ўртасида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Т.Бобониёзов, туман СЭО маркази бош шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026