16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:35
Жамият 👁 468

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

Шу йилнинг февраль ойида “Тараққиёт кўзгуси” газетасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида “Наврўз умумхалқ байрами” мавзусида иншолар танлови ўтказилиши эълон қилинган эди. Туманимиз мактабларига газетанинг ҳар бир сони мунтазам равишда етказиб берилаётганлигинига қарамасдан чекка ҳудудлардаги мактабларнинг биронтасидан танловга иншо юборилмаганлиги бизни ҳайратга солди. Мазкур мактабларда дарслар давомида иншолар қай тарзда ёзилаётганлиги бизга номаълум, бироқ танлов тўғрисида хабардор бўлган ўқитувчиларнинг ўқувчиларини иқтидорини синаб кўришга жалб қилмаслиги қандай баҳоланади, билмадик. Қолаверса, танловда қатнашиш ихтиёрийдир.

Танловда қатнашиш истагини билдириб, бизга ўзларининг мазкур мавзудаги иншоларини жўнатган мактаб ўқувчиларига ўзларимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз. 40-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилноза Бозорбоева, 38-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчилари Асалой Шониёзова, Дилором Ражабоева, Гўзал Озодова, 10-синф ўқувчиси Нигора Ердошеваларнинг  иншоларини жуда яхши ёзилган деб қабул қилдик.

Тил ва адабиёт фани ўқитувчилари яхши билишади, иншо ёзишда олдиндан режа тузиш ижод қилишда асосий  роль ўйнайди. Яхши режа тузиб, шу режа асосида мавзуни ёритиб бериш нур устига аъло нур бўлиши табиий. Бизга ўз иншоларини ёзиб жўнатган Дилором Ражабова, Гўзал Озодова, Асалой  Шониёзовалар биз эълон қилганимиздан бошқа, яъни “Наврўз – баҳор байрами” мавзусини танлашган.  Ҳолбуки, Наврўз умумхалқ байрами эканлигига кўпроқ урғу берилиши керак эди. Режа йўқ, бўлса ҳам қоралама қоғозда қолиб кетган бўлиши мумкин.

Дилором ўз иншосида кириш қисмини жуда яхши бошлаган, қушларнинг учиб келиши, баҳорда байрамларнинг кўплиги, миллий либослар ҳақида чиройли тасвирлар келтирган. Иншо ихчам хулоса билан якунланган.

Гўзал ўз иншосида табиат ўйғониши, деҳқонларнинг далада иш бошлаши, болалар ўйини, байрам муносабати билан сумалак пишилиши, кексаларга ҳурмат кўрсатилиши, яхши байрам кайфияти, буларнинг барчасидан ўринли хулоса чиқариб иншони якунлаши билан бошқалардан ажралиб туради.

Асалой ёзган иншонинг режаси йўқ, мавзу бошқа ва жуда қисқа тарзда ёзилгани билан у ўзининг келажакда равон ёза оладиган қаламкаш бўлишини кўрсатиб турибди.

40-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилноза Бозорбоева иншо мавзусини тўғри танлаб, белгили режа асосида ижод қилган. Унинг, айниқса, миллий, тарихий таом сумалак ҳақидаги билимлари таҳсинга лойиқ. “Бир куни бир аёл – деб ёзади у ўз иншосида – фарзандларига нима овқат қилиб беришни билмай қозондаги илиқ сувга буғдой солиб қўйди. Тунда фаришталар келиб буғдойни пишириб кетибдилар. Шундай қилиб ҳозирги кунда маълум ва машҳур сумалак пайдо бўлади”.

Дилнозанинг  келажакдаги ижодий ишларида баркамоллик тилаймиз.

38-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нигора Ердошеванинг ижод маҳсули бўлмиш иншосида Наврўз нима учун умумхалқ байрами  эканлиги аниқ далиллар билан баён қилиб берилган. У ўз иншосига “Миллий урф-одат ва анъаналаримиз”, “Сумалак баҳорий таом”, “Наврўз – янгиланиш ва яшариш байрамидир” шаклидаги иш режасини тузиб шу асосда матн тайёрлаган. Иншо орқали у миллий урф-одатларимизни яхши билиши, баҳорнинг келиши, табиат уйғониши, юртдошларимиз ички дунёсини дилдан ҳис қилиши билан бошқалардан ажралиб туради. Қолаверса, ҳуснихат бобида ҳам ўз тенгқурлари орасида тенгсиз эканлиги яққол сезилиб турибди.

Ижодий кенгаш аъзолари Нигора Ердошеванинг ёзган иншосига юқори баҳо бердилар. У мазкур иншо танловининг ғолибаси деб тан олинди.

“Жайхун илҳомлари” нотижорат нодавлат ташкилоти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026