16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 420

ТУМАНИМИЗ БУҒДОЙЗОPЛАPИДА МЎЛ PИЗҚ-PЎЗИМИЗ ЯPАТИЛМОҚДА

ТУМАНИМИЗ БУҒДОЙЗОPЛАPИДА МЎЛ PИЗҚ-PЎЗИМИЗ ЯPАТИЛМОҚДА

Буғдой ризқ-рўзимиз, дастурхонимизнинг, турмушимизнинг тўкинлигини кўрсатиб турувчи азиз неъмат. Кекса онахонларимиз буғдой машаққатли, ҳалол меҳнатлар эвазига етиштирилгани учун ҳам нондан  хуштаъм, тўйимли неъмат йўқ, дея уқтиришади.
Ҳа, деҳқончилик – заҳматли бўлишига қарамасдан соҳадаги кўпгина тадбирлар бугунги кунда техникалар зиммасига юкланганлиги сабабли мўл ҳосил олишга имкон яратилди.

2019 йилда буғдойзорларда туман бўйича ўртача 30 центнердан ҳосил йиғиштириб олинишига эришилган эди. Ўтган йилнинг кузида ҳам 2020 йил ҳосили учун 3300 гектар ерга буғдой экилиб, тўлиқ ниҳол олинди. Кўп йиллик тажрибаларига суянган туманимиз деҳқонлари жорий йилда ҳам ғаллазорлардан мўл-кўл ҳосил етиштиришга астойдил интилмоқдалар.

Боғ маҳалласида фаолият юритаётган “Қадамбой Пўлат” фермер хўжалигининг 71 гектарга яқин экин майдони бор. Ўтган йилда шунинг 40 гектарига пахта, 7 гектарига буғдой ва турли сабзавот, полиз экинлари экилиб, мўл ҳосил етиштирилган эди. Куз фаслида яна 2020 йил ҳосили учун 7 гектар майдонга буғдой экилди ва бир текис ниҳол олишга эришилди.

Айни кунларда мазкур буғдойзорларда ниҳоллар дуркун ўсиб ривожланмоқда. Барча буғдой далалари маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, суғорилмоқда.

Шуни айтиш керакки, ҳар йили барча экинлардан мўл ҳосил етиштирилаётгани хўжалик моддий-техник базаси мустаҳкамланишига  асос бўлди. Олинган даромадлар ҳисобига ерларни суриш, экин экиш ва парваришлашда ишлатиладиган техникалар харид қилиниб, самарали фойдаланилмоқда. Куз-қиш мавсумида мавжуд техникалар кучи билан буғдойзорларга маҳаллий ўғитлар сочилиб, ниҳолларнинг яхши ривожланишига замин яратилди.

Хўжалик раиси Мансур Тожимов иш юритувчи Обод Худановлар ҳозирги кунда буғдойзорларнинг сифатли суғорилишини тинимсиз назорат қилмоқдалар. Чунки деҳқончиликда ҳар бир тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши экиндан кўзланган ҳосилни етиштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, жорий йил бошида туманимизда ғаллачилик кластери тузилиб, фаолиятини бошлаган эди. Эндиликда ғаллачилик кластери ўрнатилган  тартибга кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб, бошоқли донни фермер хўжаликларидан шартнома бўйича харид қилади ва қайта ишлаб, туманимиз аҳолисига, барча истеъмолчиларга тайёр маҳсулот, яъни ун қилиб сотади. Табиийки, бу ғалла етиштирувчилар даромади юқори бўлишини таъминлайди.

Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми асосан қишлоқ хўжалиги юмушлари билан банд бўлиб, шу орқали оиласи учун даромад топади. Айни пайтда қишлоқ хўжалигига  жорий этилаётган мазкур ислоҳотлар экин майдонларидан янада самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни оширишга ва пировардида соҳада банд  бўлган аҳолининг даромадлари юқори, турмуши фаровон бўлишига эришишга қаратилмоқда.

О.PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026