16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:06
Жамият 👁 486

Туман ҳокимлигида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Туман ҳокимлигида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Мамлакатимизда бугунги кунда бутун дунёни саросимага солаётган коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда барча ўқув муассасаларида карантин ҳолати жорий қилинди, республика аҳолисига заруриятсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилди. Кўчалар ва жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбурийлиги белгиланди. Хорижий давлатлар билан ҳаво ва автомобиль ташишлар чекланди, чегара ўтказиш пунктлари ёпилди. 23 мартдан бошлаб эса пойтахтимиздаги барча корхона ва муассасалар, асосий фаолиятини олиб боришни сақлаб қолган ҳолда, ходимларни меҳнат таътилига ёки масофадан туриб ишлаш режимига ўтказишлари тавсия этилди. Ишлашни давом эттирадиганлар учун эса иш пайтида ниқоб кийиб юришлари шартлиги белгиланди. Қоидабузарларга интизомий жазо чоралари қўлланилиши кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, сўнгги кунларда чет элдан келган ва касалликни юқтирган фуқаролар билан алоқада бўлган шахсларни изоляция қилиш ва карантин ҳолатида ушлаб туриш учун барча профилактика муассасалари ва санитария-эпидемиология назорати органлари сафарбар қилинди, шифокорлар касалхоналарда 24 соат навбатчилик қилишмоқда.

Бу борада туманимизда ҳам қатор чоралар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 23 март санасида туман ҳокимлигининг мажлислар залида пандемияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Aйтиш жоизки, туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг туман Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг мажлис баёнига асосан туман ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш ҳамда идора-ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш штаби таркиби тасдиқланиб, ўз ишини бошлаган эди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Улуғбек Машарипов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъуллари ҳамда ташкил этилган штаб аъзолари иштирок этдилар. Туман ҳокими ҳамда махсус штаб билан бирга эпидемияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, юртимизда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган карантин чоралари касалликнинг кескин ўсиб кетишининг олдини олишга, шунингдек, тиббий ёрдамга муҳтож одамларнинг соғлиқни сақлаш тизими имкониятларидан тўлақонли фойдалана олишлари учун имкон яратади. Карантинга риоя қилмаслик – нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари, атрофидагилари учун касалликни юқтириб олиш хавфини келтириб чиқаради.

Aйтиш керакки, юртимиз аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этилмоқда. Мамлакатимиз фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб берилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида аҳоли вакиллари ҳам жорий этилган карантин ҳолатларига амал қилиши, ушбу эпидемия тарқалишининг олдини олишга барча бирдек ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини ҳис қилиши керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули бу – шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қатьий амал қилиш, аҳоли ўртасида санитария-тарғибот ишларини ташкил этишдан иборатдир.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ўзини, оила-аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиғи учун қайғурган барча фуқароларимизнинг шарафли бурчидир.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026