БИНАФША ЛАБИДА, ЕPЛАPДА БАҲОP...
Ҳар йили мамлакатимиз аҳли баҳорни шоира Зулфия таваллуд топган кунни нишонлаш билан кутиб олади.
Баҳор – яшариш фаслининг илк кунида 23-сонли умумтаълим мактабида Зулфиянинг 105 йиллигига бағишлаб адабий кеча бўлиб ўтди. Адабий кеча 9-11-синф ўқувчи-қизлари ўртасида беллашув тарзида ўтказилди. Унда қизларимиз Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Тадбирда фаол қатнашган қизлар рағбатлантирилди. Қизларимиз истеъдодини кўриб, улар орасидан ҳам Зулфияхоним издошлари, Зулфияга муносиб ворислар етишиб чиқишига ишонч ҳосил қилдик.
Зулфия бир пайтлар: “ҳали ер юзида бугунгидан ҳам яхшироқ инсонлар, руҳи бой одамлар яшайди. Агар ўша кишилар ҳам менинг бирор сатримни эсга олсалар, ўша сатр улар учун керакли бўлса, қалбининг бўш бир нуқтасини тўлдирса... қаламимга шу умид куч беради”, деб ёзган эди. Халқимиз ҳаёт экан, Зулфиянинг ижодий мероси ва ҳаёт йўли донолик, садоқат, вафодан сабоқ бераверади.
Султонпошша Жумабоева,
23-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶