ФИДОЙИ ТАРБИЯЧИ
Ферузахон Ўрозметова ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида мактабгача таълим йўналиши бўйича таҳсил олди. Коллежни тугатгач, 42-сонли МТТда илк иш фаолиятини бошлади. Иш жараёнида ўзининг фаоллиги, уддабуронлиги билан жамоада ҳурмат қозонди. Муассасада ўтказиладиган ҳар бир тадбирга бош-қош бўлди. Ўзи истиқомат қиладиган маҳаллада ҳам турли байрам саналари муносабати билан МТТ тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбирларини ташкил этиб, маҳалладошлари эътиборини қозонди.
МТТ тарбиячилари ўртасида ўтказиладиган ҳудудий танловларда доимо 1-2-ўринларни эгаллаб келади. Хусусан, “Йил тарбиячиси” кўрик-танловида қаторасига икки йил - 2018-2019 йилларда фахрли 2-ўрин соҳибаси бўлди.
Ферузахон ўз устида доимий ишлашдан асло тўхтамайди. Бу борада унга тарбиячилик касбини ўргатган онаси Гуландом Ўрозметова, энг яқин кўмакдош. У Ферузага устоз-шогирд анъанаси асосида тарбиячи учун зарур бўлган фазилатлар, ҳатто назарий билимларни ҳам эринмай ўргатади.
Айни кунларда Ферузахон Ўрозметова болажонлар учун она табиат бағрида машғулотлар ўтказиб, уларнинг дунёқараши кенгайиши, табиатга, она Ватанга муҳаббат руҳида улғайишлари учун Ватан, она ва фасллар ҳақида суҳбатлар ўтказмоқда.
М.ХАЛИЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶