16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:55
Жамият 👁 283

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ АЁЛ

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ АЁЛ

Умр тезкор, ўткинчи, бироқ шу даврда ҳам истаган киши ундан керагини олади, дейишади машойихлар.

Ҳа, ҳар бир оилада турли-турли ҳаёт тарзи ҳукмронлиги ҳам шундандир, балки?

Бугун сизга ҳалол меҳнатлардан бўй тиклаган яна бир обод, файзли хонадон бекаси ҳақида сўз юритишга чоғланарканмиз, аввало уни сизга ижодкор, дея тақдим этгим келди. Боиси, унинг  бутун турмуш тарзида ижодкорнинг  яхшиликка интилиши, чор-атрофини обод ва гўзал қилишга, ўзгаларга ҳам бу борада тарғибот олиб бориб, орқасидан эргаштиришга ҳаракат қилишида бир ижодкор аёлнинг кўнгил кечинмалари акс этиб тургандай.

Зебо Ражабова 1960 йилнинг кўкламида Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида дунёга келди. Ўрта мактабни тугатиб, туман статистика бўлимида ишлади. Унинг мактабда ўқиб юрган даврларида ёзган шеърлари туманимизнинг “Амударё ҳақиқати” газетаси ва республика матбуотида тез-тез ёритилиб турди. Шу боис ва кадрлар етишмовчилиги сабабли 1984 йилда уни “Амударё ҳақиқати” газетасига ижодий ходим қилиб ишга қабул қилишди.

У ишимни эплай олаяпман-ку, деб хотиржам бўлмади, оилали, фарзандли бўлса-да ўқиб, илм олиши зарурлигини унутмади. Шу тариқа қайнонаси Розия она ва турмуш ўртоғи Шавкат Ишниёзовларнинг қўллаб-қувватлови билан Қорақалпоқ давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирди ва муваффақиятли битириб чиқди.

Шу тариқа 1987 йилдан 31-сонли мактабда, кейинчалик 8-сонли лицей-интернатда ўқитувчилик қилди, ёшларга она тилимиз ва адабиётдан сабоқ берди. 2014 йилда ёшга доир нафақага чиқди ва икки  йил оиласида неваралари қуршовчида дам олди. Аслида кўнгилда яратиш, меҳнат қилиш иштиёқи сўнмаса, пенсия ёшида ҳам одам ўзини намоён этаверар экан. Бундай дейишимнинг боиси бор. Зебо Ражабовани ҳам нафақага чиққанидан икки йил ўтиб, 2016 йилда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинига раис қилиб сайлашди. 2019 йилдаги маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари раислари сайловида у иккинчи бор шу лавозимга сайланди.

Зебо Ражабова ҳар куни эрталаб иш фаолиятини маҳалла кўчалари бўйлаб пиёда юриб, маҳалладошлари билан ҳол-аҳвол сўрашишдан бошлайди, ҳовлиси атрофини супураётган келин-қизларни уйнинг файзи – ораста-озодалигида, уйнинг озодалигидан шу ерда яшайдиганларнинг кимлигини билиш мумкин, дея алқайди, ёш оилаларга, кекса, ногиронлари бор оилаларга кириб, ҳол-аҳвол сўраб туришни канда қилмайди. У маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бинога кириб келар экан, йўли бўйида учраган муаммолар ҳам доимо диққат марказида бўлади.

Яқинда уни кўпдан бери ўйлантириб келаётган муаммо ҳал бўлди. Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи билан туман ҳокимлиги биноси оралиғида Манғит-Куюк кўпир йўли бўйининг Янгиобод маҳалласи ҳудудига қарашли шимолий тарафи қаровсиз ҳолда эди. Шу ерда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли асосан бу ерга чорваси учун ўт экар, у ҳам қаровсиз қолиб кетарди. Маҳалла раиси суриштириб, бу ҳудуд туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобида туришини  аниқлаб, бошқарма бошлиғи билан бамасалаҳат ўша ерни текислаб, арча кўчатлари ўтқазилишига эришди. Аҳолига бу ҳақда тушунтирилди, улар бу ниятни тўғри қабул қилишди.

Маҳалла раиси то хизмат хонасига етиб келгунича неча одам неча хил мурожаат билан келиб турган бўлади. Уларнинг бари Зебо Ражабованинг кўнглига яқин, ташвишлари ҳам таниш одамлар. Ахир қарийб 4 йилдан бери маҳалланинг катта-ю кичиги билан қувонч-ташвишларни бирга баҳам кўриб, улар билан қадрдон бўлиб қолган. Раис иложи борича уларнинг  мурожаатларини эътиборсиз қолдирмасликка, ижобий ҳал қилишга, ёрдамга муҳтож, қийин вазиятларга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлашга интилади. Баъзан бу ишларга маҳалла ҳудудидаги тадбиркорларни ҳам жалб қилади.

– Ҳамма гап интилишда. Жони соғ одам ҳаракат қилса, хор бўлмайди, бизнинг юртимизда, – дейди Зебо Ражабова.

Унинг фаолияти, элда топган обрў-эътибори ҳақида ўйлар эканман, уни бугунгидай даражага етказган ҳам унинг ҳаракатчанлиги, интилишлари деган тўхтамга келаман.

Ҳа, Зебо Ражабова бошқаларга ўхшаб хизмат хонасида кўп ўтирмайди, эл оралайди, муаммоларни йўл-йўлакай ҳам тинглаб, ечимига йўл ахтараверади, баҳоли қудрат ҳал этади.

Ана шундай хизматлари эвазига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган. 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари, мутахассислари иштирокида ўтказилган оилавий ажрашишларнинг олдини олиш борасидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида таъсис этилган иншолар танловида туманда биринчи, Қорақалпоғистонда учинчи, шеърхонлик танловида туманда биринчи, Қорақалпоғистонда иккинчи ўринни эгаллади. Маҳалласида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олди олинишига қўшган ҳиссаси учун Қорақалпоғистон Республикаси мувофиқлаштирувчи Кенгаш ва туман Ички ишлар бўлимининг Фахрий ёрлиқлари, совғалари билан тақдирланди.

– Маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатидаги тўрт йиллик фаолиятим аввал журналист, ўқитувчи бўлиб ишлаган даврларимдан ҳам кўп излар қолдирди, ҳаётий хулосаларим кенгайди, – дея ҳисоблайди у. Айниқса, илк бир йиллик маҳалладаги фаолиятим учун туман ҳокимининг телевизор совға қилгани, Мўйноқда амударёлик гуруҳ таркибида Президентимиз Ш.Мирзиёев билан юзма-юз кўришиб, мулоқот қилганим менга ўзгача куч-қувват берди, – дея қувонади, таассуротларини айтиб адо этолмайди.

Зебо Ражабова оилавий ҳаётда ҳам бахтиёр инсон. Асли кино хизмати кўрсатиш ходими бўлган Шавкат Ишниёзов билан аҳил яшаб, бир қиз, бир ўғилни вояга етказишди. Ҳозир қизи Барно 64-мактабда ўқитувчи, ўғли Фаррух қурилиш ташкилотида ҳисобчи. Келин  ҳам оилага муносиб – касб-корли. Улар ҳозир 5 нафар бири-биридан ширин невараларга бобо-буви бўлишган. Уйда бўш вақтлари ҳовлиси атрофларини ободонлаштириш, турли экинларни экиб парваришлаш билан шуғулланишади. Ҳовлиси олдидаги томорқаси четларига экилган узумлар меваси оиласига баҳоргача етар экан. Ҳозир илк кўклам бўлишига қарамай, томорқасида пиёзлар кўк солиб турибди. Улар аллақачон кўкламги экиш ишларини бошлаб юборишган. Турли мевали дарахтлар ҳосил бериб турган бўлса-да кўплик қилмайди деб фарзандлар, неваралар кўмагида бир нечта серҳосил мевали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазишди, картошка экишди.

– Ёзга етмай томорқамизда помидор, картошка, сабзи, булғор қалампири, бодринг етилади. То кеч кузгача бундай маҳсулотларни сотиб олмаймиз, ҳатто сотамиз ҳам, – дейди Шавкат Ишниёзов фахр билан.

Гарчи вазифаси масъулиятли, тиғиз бўлса-да Зебо Ражабова неваралари билан шуғулланишга ҳам, уларнинг уй вазифаларини бажаришига кўмаклашишга ҳам, бирга бадиий китоблар ўқишга ҳам вақт топади. Уй ишларида келини Дилдорахонга кўмакдош. Уларнинг оиласида яна бир даромад манбаи бор. Элликдан зиёд товуқлари, куркалари бор. Уларга дондун бериб парваришлаб, неваралари билан бўлиб, чарчоғи ёзилади.

Ҳаёт – яшалган кунлар эмас, балки эсда қоларли кунлардир, деган эди файласуф Павленко.

Ҳа, инсон ҳаётининг қадри-қиммати ҳам эзгу ишлар қилишда, хайрли амалларни бажаришда, эл хизматига камарбаста бўлишда.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Зебо Ражабованинг фаолияти, маҳалла ҳаёти ободлиги, фаровонлиги, тинч-осойишталиги йўлидаги  меҳнатлари ҳар қанча таҳсинларга лойиқдир.

Уни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан қизғин қутлаб, яна узоқ йиллар эл хизматида юришини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026