16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:55
Фан ва таълим 👁 580

Бошланғич синфларда очиқ дарс ўтказилди

Бошланғич синфларда очиқ дарс ўтказилди

Фан ойлиги таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш билан бир қаторда, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий изланишлари ва меҳнатларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Шу сабабли ҳам таълим тизимида фан ойликлари жорий қилинган. Мамлакатимиздаги барча таълим масканларида бўлгани каби туманимиздаги таълим муассасаларида ҳам фан ойликлари юқори савияда ташкил қилиниб келмоқда.

Таълим масканларида фан ойликлари доирасида турли хил тадбирлар, кўргазмалар, мусобақа, беллашувлар билан бир қаторда очиқ дарслар ҳам ташкил этилади. Aна шундай очиқ дарслардан бири февраль – математика ва информатика фани ойлиги доирасида туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Юқори савияда ўтказилган очиқ дарсни мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси 4-“В” синф раҳбари Aзиза Тўраева ташкил қилди. “Касрлар ҳақида тушунча” мавзусидаги очиқ дарсда замонавий педогогик технологияларидан, янги методлардан фойдаланилди.

Дарс жараёнининг кичик гуруҳларга ажратилган ҳолда олиб борилгани ўқувчилар ўртасида ўзаро рақобатни кучайтирди. Ўқувчилар ўз жамоаларининг юқори кўрсаткичларни қўлга киритиши учун астойдил ҳаракат қилдилар. Очиқ дарсда “Ким билағон? ким чаққон?”, “Музлади”, “Саёҳатчи билимдон” методларини қўллаш орқали ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишлари янада ортди ҳамда дарс жараёнига фаол иштироки таъминланди.

Очиқ дарснинг қай даражада ташкил қилинганини кузатиш, ўқитувчининг педагогик маҳоратини баҳолаш, синф ўқувчиларининг дарс жараёнига, фанга бўлган муносабатини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиниш мақсадида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулзор Пирмонова, мактаб ўқитувчиларидан Дилфуза Хидирбоева, Матлуба Раҳимова, Барно Йўлдошевалар очиқ дарсда иштирок қилишди.

Бу орқали устозлар ўз ҳамкасби, маҳоратли ўқитувчи, мактабнинг бошланғич синфлар услуб-бирлашмаси раҳбари Aзиза Тўраеванинг иш тажрибаси ва билим салоҳиятини яқиндан ўрганишди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, фан ойлиги давомида мактабнинг педагогик жамоаси фаоллиги, маҳоратли кадрлар билан таъминланганлиги, математика фани хонасининг зарур кўргазмали-дидактик материаллар билан жиҳозланиши, ота-оналар билан мактабнинг ҳамкорлигини жонлантириш, уларни фандаги янгиликлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар, ўқувчиларнинг ўзлаштириш ва билим самарадорлиги кўрсаткичлари билан таништириш кабиларга қаратилган самарали ишлар амалга оширилди.
Дарс мобайнида устоз ҳамда ўқувчиларнинг очиқ дарсга астойдил тайёргарлик кўришгани, уларнинг математика фанига бўлган меҳри ҳамда қизиқишлари ҳавас қилгудек даражада бўлди.

Хусусан, очиқ дарсда фойдаланилган методлар дарснинг янада жонланишига хизмат қилди. Aйниқса, “Саёҳатчи билимдонлар” методи орқали барча ўқувчиларнинг эътибори ҳамда диққати жалб қилинди. Ўқувчилар ушбу метод орқали математик мисоллар ва масалаларнинг жавобини топиш билан “поезд чипталари”ни қўлга киритишиб, юртимизнинг тарихий шаҳарларига “саёҳат” қилдилар.

Дарс жараёнида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди. Очиқ дарс барча ўқувчиларда математика фанига бўлган қизиқишларининг янада ошишига хизмат қилди.

Чарос Aрслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026