21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 12:01
Жамият 👁 368

ЧЕГАРА ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЧЕГАРА ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Қиличбой овул фуқаролар йиғинида маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда чегара олди ҳудудида яшаш тартиб қоидаларини аҳолига етказиш  масалаларига бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтди.

Йиғилишда овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати Амударё туман бўлинмаси ходими А.Қўчқоров, туман ҳокимининг  чегара масалалари бўйича ўринбосари О.Шомуродов,  туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Ж.Йўлдошев, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли  9202 “К” ҳарбий қисм командири А.Равшанов, туман бош имом-хатиби А.Матсапаев, шунингдек, овул фаоллари, кўча бошчилари ва ёшлари иштирок этдилар.
Йиғилишни Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров очди ва олиб борди. У ўз сўзида сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича бир қанча қарор ва фармонлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаётганини, натижада юртдошларимиз турмуш тарзи тобора ободлашиб бораётганини таъкидлади. Шундай шароитда  ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлигини, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини, миллий, маънавий-маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, инсонпарварлик, эзгулик ва тинчликни қадрлаш ҳамда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўнгра, сўзга туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси О.Шомуродов чиқиб, шахсларнинг чегара олди зонасига кириши, ундан чиқиши ва ўтиши, у ерда бўлиши ва яшаши, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши, чегара олди минтақасига кириш ва ундан чиқиш, ўтиш, у ерда вақтинча бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш ва ишлар бажариш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши тўғрисида айтиб, аҳолини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида” Қонуни тартиб-қоидаларига риоя этишга чақирди.

Туман  ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Ж.Йўлдошев  бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини айтиб, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутаассиб ғояларга берилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида  ҳудуддаги маданият ва истироҳат боғларида маҳаллий хонандалар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, дорбозлик ва цирк санъати усталарининг концерт дастурларини ўтказиш, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли ғаразли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш орқали ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини, миллий, маънавий-маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда барча бирдек масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, сўзга туман бош имом-хатиби А.Матсапаев чиқиб, мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши тарғиботни янада кучайтириш, маънавий-маърифий тадбирларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда дин соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш кераклигини айтиб, сўнги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан диний соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнггида сўзга Қиличбой овул фуқаролар йиғини профилактика инспектори М.Дуйсенбоев ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ёшларнинг тунги пайтларда ота онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларининг олдини олиш ҳамда чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

 Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб,  тегишли қарор қабул қилинди.

   
О. РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026