16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:56
Жамият 👁 307

Куюк кўпир овулида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилди

Куюк кўпир овулида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилди

Халқимизда азал-азалдан баҳор келиши билан ота-боболаримиз томонидан улуғ қадриятларимизни асраш ва улуғ айём шодиёна кунларини яхши ният билан кутиб олиш, атроф - муҳитни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва хайр-у саховат йўлидаги эзгу ишларни амалга ошириш одат тусини олган. Жорий йилда ҳам баҳор келиши билан юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари аллақачон бошлаб юборилди.

Туманимизда янгиланиш, яшариш фасли – кўкламнинг кириб келиши билан маҳаллаларда, кўча-кўйларда, барча ишхоналарда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари айни пайтга келиб қизғин тус олди. Aна шундай хайрли тадбир Куюк кўпир овулида уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Овул ҳудудидаги кўчалар, йўл бўйлари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни буташ ва оҳаклаш, кўча ва йўлларни тартибга келтириш каби хайрли ишларга аҳоли кенг турда жалб қилинди. Шунингдек, бу жараёнда чиқиндиларни тартибли равишда олиб ташлаш, қабристонларни, ариқ ва зовурларни тартибга келтириш билан бир қаторда кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз инсонларнинг ҳолидан хабар олинди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ташкил этилаётган бундай тадбирлар жараёнида халқимизнинг яратувчилик салоҳиятини кенг намойиш этишга, тозалик, озодалик ва саранжом-саришталикнинг инсон саломатлигини асрашдаги аҳамиятини ёшлар онг-шуурига янада чуқурроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бундай хайрли ишларда, айниқса, ёшлар фаоллик кўрсатишади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб, атрофга янада файз киритишади. Жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган кексалар, ногиронлар, якка-ёлғиз яшовчилар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳам кўнглини обод қилишади.

Куюк кўпир овулидаги Деҳқон ва Буюм бозорларининг ҳудуди, атрофлари тозаланиб, дарахтлар  оҳакланди. Маиший чиқиндиларни чиқариб ташлашда  ҳудуддаги тадбиркорлар катта ёрдам қилишди. Бу хайрли ишда тадбиркорлар ўзларида мавжуд бўлган техникаларни жалб қилиб, яқиндан кўмак бердилар. Ободонлаштириш ишларида тракторчилардан Баҳодир Шомуродов, Шуҳрат Нурманов, Шуҳрат Самандаров, Шокир Холбоевлар жонбозлик кўрсатиб, фаол қатнашишди.

Ушбу хайрли тадбир доирасида туман Санитария- эпидемиология маркази ҳамда 5-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ишчи-ходимлари ҳамкорлигида овул аҳолиси ўртасида тозалик ва санитария қоидаларига риоя этилиши юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам ўтказилди.

Кўкаламзорлаштириш тадбирида овулда катта йўл бўйларидаги, кўчалардаги барча ариқлар тозаланди, ҳудудддаги муассаса ва корхоналар ҳовлиларига, аҳоли хонадонлари томорқаларига, кўчалар ва йўл четларига ҳар хил, мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар кўчатлари экилди.

Доно халқимизнинг “Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак” нақли бежизга айтилмаган. Бундай хайрли ишларни инсон ҳар куни ўз уйида, маҳалласида қилишининг ўзи ҳам бир савобдир. Зеро, тоза ва озода, саранжом-саришта бўлган жойдагина қут-барака бўлади.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026