16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:54
Жамият 👁 451

ХОЛИМБЕГ ОВУЛИ ФАОЛЛАРИ НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

ХОЛИМБЕГ ОВУЛИ ФАОЛЛАРИ НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Бугунги кунда 80 ёшдан ошган, 100 ёшга қадам қўйган инсонлар биз биламизки, умри давомида энг оғир, машаққатли ҳаёт йўлларини босиб ўтишган. Уларнинг аксарияти Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида, меҳнат фронтида заҳмат чекиб, ҳаётнинг бемаврид азоб-уқубатларини бошидан кечиришган.

Бу инсонлар 1930 йиллардаги қатағонлар, уруш даврининг бири-биридан даҳшатли воқеалари, урушдан кейинги очарчилик ва тикланиш йилларининг қийинчиликларини ўз матонатлари, сабр-бардошлари билан енгиб ўтиб, бугунги дориломон кунларга етишган фидойилар сифатида эл-юрт ардоғида. Уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, яхши яшаш ва дам олиш шароитларини яратиш биз – бугунги авлод вакилларининг зиммамиздаги инсонийлик бурчимиздир.

Холимбег овулида ўз умрини эл-юрт фаровонлигига бағишлаб ўтган кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш, ҳайит ва байрамларда, уларнинг яхши-ёмон кунларида кексаларни йўқлаб туриш яхши анъанага айланган. Овул ҳудудида умргузаронлик қилаётган нуроний отахонлар иштирокида “Уч авлод учрашуви”, “Кексалар ўгити – ҳаёт калити”, “Кексалар – хонадонларимиз фаришталари” мавзуларида ёшлар билан учрашувлар, давра  суҳбатлари ўтказилиб турилиши ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Яқинда туман ҳокимлиги масъуллари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, ички ишлар тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий Каромаддин Ибодуллаев, ҳудуд профилактика инспектори Зиёдулла Кенжаев ҳамда Холимбег овул фуқаролар йиғини раиси Зарифбой Алламов раҳбарлигидаги овул фаоллари холимбеглик нуроний отахон ва онахонлар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Умрининг 70 йилини овулда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга бағишлаган 87 ёшли Янгилжон момо Олламова, 81 ёшли Тозагул момо Собирова, 80 ёшдан ҳатлаган Шериммат ота Олламов ҳамда Бобожон ота Ўрозметовларнинг турмуш тарзлари ва оилаларига тааллуқли муаммоларини ўргандилар. Нуронийлар билан суҳбат қуриб, уларнинг ўтмишдаги суронли йилларда кечган машаққатли ҳаёти ҳақидаги ҳикояларини тингладилар.

Овул ҳудудида яшовчи Тозабой бобо Жуманов яқинда 92 ёшга қадам қўйдилар, Мавлон бобо Жуманиёзов эса умрининг  93-баҳорини қарши олмоқда. Иккала отахон ҳам ўз ҳаётининг энг навқирон йилларини Иккинчи жаҳон уруши оқибатларини бартараф этиш, овул иқтисодини юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратишдек хайрли, айни дамда машаққатли меҳнат дамларига бағишлаган, пировардида эл-юртда обрў-эътибор топган инсонлардир.

Ёқут момо Аҳмедова эса овулнинг энг кекса онахони ҳисобланади. Момо ўз умрининг  100-баҳори билан юзма-юз турибдилар. Ҳаёт машаққатларини мардона енгиб ўтган, турмуш қийинчиликларига эгилмай, ўғил-қизларини эл-юртга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялаган Ёқут момонинг умр йўли овул ёшлари учун нафақат ибрат, балки жасорат ва матонат мактаби ҳамдир.

Овул фаоллари Ёқут момони тез-тез йўқлаб, унинг суҳбатида бўлишни, момонинг хотираларини тинглаб, ҳаётий сабоқлар олишни ўз бурчлари деб билишади. “Кексалар – хонадонларимиз фаришталари” шиорини кундалик иш фаолиятининг бир қисми деб билган овул фаоллари нуроний отахон ва онахонлар ҳузурида тез-тез бўлишиб, уларнинг маслаҳат ва ўгитларидан баҳра оладилар.

Бу галги уйма-уй юриб ўтказилган учрашувларда ҳам овул фаоллари кексалар дуосини олиб, уларга ўз совғаларини ҳадя этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026