16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 19:09
Жамият 👁 461

Сенатор Шароф Уснатдинов туманимизга ташриф буюрди

Сенатор Шароф Уснатдинов туманимизга ташриф буюрди

Шу йилнинг 25 февраль санасида туманимизга Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор, таниқли журналист, истеъдодли ижодкор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ ёзувчиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Шароф Уснатдинов ташриф буюрди.

Меҳмон дастлаб туманимизнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Гулзор маҳалласи ҳудудида туман ёшлари билан биргаликда янги арча кўчатларини экиш ишларида иштирок этди.

Шундан сўнг Шароф Уснатдинов 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туманимиз ёшлари билан бўлган учрашиб, самимий суҳбат олиб борди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Шароф Уснатдинов мамлакатимизнинг ривожланиши ва гуллаб-яшнаши йўлида ўзининг бор билими ва тажрибасини, истеъдодини, бир сўз билан айтганда, ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсондир. У  қандай лавозимда ишламасин, шу эл учун, халқ фаровонлиги ва Ватан тараққиёти учун жонини ҳам аямай меҳнат қилди. Унинг инсоний фазилатлари, босиб ўтган ҳаёт йўли ёшларимиз учун ҳақиқий ибрат мактаби бўла олади.


Шароф Уснатдинов бир неча газеталар таҳририятилари, Қорақалпоғистон телерадио қўмитаси, нашриёт ва театрда масъул раҳбар лавозимларида ишлаб, халқимизнинг маънавий дунёсини янада бойитишга муносиб ҳисса қўшди. Қолаверса, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларига раҳбарлик қилиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшиб келмоқда, халқимиз ишончини қозониб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси қилиб сайланган.


Меҳмон ёшлар билан суҳбат чоғида инсон комилликка эришишининг ягона йўли китоб ўқиш, илм ўрганиш эканлигини, ҳақиқий қунт билан эгалланган билимгина инсонни юксакликка кўтаришини, китоб билан дўст тутинган инсон ҳаётда муносиб ўрнини топа олишини таъкидлаб, ёшларни умрининг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланишга ҳамда китоб ўқиб, илм олишга даъват қилди.


Шундан кейин туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман фаоллари, нуронийлар, депутатлар ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Сенатор ўз нутқида ҳақиқий халқпарвар депутат қандай бўлиши лозимлиги, депутатларнинг халқ ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида, шунингдек, кексалар ва нуронийларни эъзозлаш лозимлиги, уларнинг ёш авлод тарбиясида, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ибратли ҳаёт йўлидан сабоқ олиш лозимлиги ҳақида йиғилганлар билан фикр алмашди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026